Интервью

Нодир Ҳайитов хотинининг Анвар Санаевга бошқоронғи бўлганини айтди

Бу воқеа улар янги оила қурганда бўлган

Нодир Ҳайитов хотинининг Анвар Санаевга бошқоронғи бўлганини айтди

Қизиқчи, актёр Нодир лўли тахаллуси билан танилган Нодир Ҳайитов хотинининг Анвар Санаевга бошқоронғи бўлганини айтди.

Унинг аёли биринчи ўғлига ҳомиладорлигида Анвар Санаевни кўргиси келган. Нодир Ҳайитов уйга келганда, хотинининг йиғлаб ўтирганини кўрган ва бунинг сабабини билган. Кейин Анвар Санаевнинг олдига бориб, вазиятни тушунтирган. Хонанда эса унинг аёли ҳомиладорлигида Комилжон Отаниёзовни кўришни истаганини айтган.

«Аёлим катта ўғлимга ҳомиладорлик пайтида уйга келсам, йиғлаганидан кўзи қизариб шишиб кетган экан. Нима бўлганини сўрасам ‘Анвар Санаевни кўргим келяпти. Сиз нотўғри тушунманг. Узоқдан кўрсам бўлди’, деди. Анвар аканинг олдига бориб, ‘Келинингизнинг боши қоронғу бўлибди’, десам ‘Нима муаммо? Топиб бераман’, деди. Мен минг ҳижолат билан аёлим уни кўргиси келаётганини айтдим. Шунда Анвар ака ‘Нодирбек ҳижолат бўлманг. Сиз шукур қилинг келин мени кўргиси келибди. Келинойингиз шунақа пайтда Комилжон Отаниёзовни кўргиси келган’, деб айтди», — дейди Нодир Ҳаитов.