Интервью

Нигина Жабборова қўлини сўраган Акобирга қандай жавоб қайтарди? — видео

Визажист 1 июнь куни актрисанинг қўлини сўраганди

Нигина Жабборова қўлини сўраган Акобирга қандай жавоб қайтарди? — видео

«Афандининг қизлари»даги Нигина Жабборова YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида визажист Акобир Ашуркулович билан турмуш қураётгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Унинг сўзларига кўра, бу фильм учун ишланган саҳна кўриниши бўлган. Улар Муҳаммадали Наврўзовнинг «Менинг тўйим» номли фильмида биргаликда роль ижро этмоқда. Fashion week’даги қўл сўраш жараёни ҳам фильмнинг бир қисми бўлган. Бироқ Нигина Жабборова бу ҳодисани нотўғри бўлган деб ўйлайди. Чунки ўша вақтда улар босим остида қолган ва одамларга изоҳ беролмаган. Шунинг учун кўпчилик уларни оила қуряпти деб ўйлаган. Бу эса шунчаки фильм бўлган.

«Мен у инсонни яхши кўраман ва ҳурмат қиламан. У менинг яхши дўстим. У билан тўйимиз бўлмаяпти. Биз бир фильмда роль ижро этдик. Бу шунга қурилган саҳна кўриниши эди. Кино яқинда чиқади. бу Муҳаммадали Наврўзовнинг ‘Менинг тўйим’ деган киноси. Кино учун оммани йиғиш қийин ва унга маблағ керак. Fashion week’да қўлимни сўраш жараёни эксперимент сифатида қилиб кўрилди. Менинча, бу нотўғри бўлди. Чунки одамлар нотўғри тушунди. Биз ҳам изоҳ бермадик», — дейди у.

Визажист 1 июнь куни актрисанинг қўлини сўраганди. Ушбу лаҳзалар акс этган видеони хонанда, телебошловчи Ҳуснора Шодиева эълон қилган. Стилист ёпилиш маросими пайтида саҳнага гул ва торт билан чиқиб келган. У бошловчилардан микрофонни олиб, Нигинанинг қўли ва юрагини сўрамоқчилигини айтган.

Шундан сўнг у томошабинлар олдига тушиб, Нигинага узук тақиб қўйган. Акобир унга узукдан ташқари, гул ва торт ҳам совға қилган. Бошловчилар бу кутилмаган вазият бўлганини таъкидлаган. «Fashion week»га тушган томошабинлар эса уларни видеога олган.