Интервью

Муножат Алимбоева қайси ролидан уялишини айтди — видео

«Ёшлигимда шундай пайт бўлган», — дейди у

Муножат Алимбоева қайси ролидан уялишини айтди — видео

Театр ва кино актрисаси Муножат Алимжоева YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳасига берган интервьюсида қайси ролидан уялишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, ёшлигида шундай роли бўлган. Актриса «Зебузар» сериалидаги образидан уялишини айтди. Муножат Алимбоеванинг роли қизларни чет элга сотиб юборадиган аёлнинг образи бўлган. Актрисанинг мухлислари унга бу каби роллар ярашмаслигини айтган. Бошловчи ўзининг ролини кўриб уялмаганини ҳам таъкидлаб ўтган. Унинг сўзларига кўра, одамларнинг гапидан уялган.

«Ёшлигимда шундай пайт бўлган. Халқдан ‘Нимага шундай роль ўйнадингиз?’, деган гапни кўп эшитганман. ‘Зебузар’ деган сериалда қизларни чет элга сотиб юборадиган образим бор. Шу ролимдан уялганман. Халқнинг кўпчилиги бу роль эканини тушунади лекин ёши катта оналар ‘Бундай роль сизга ярашмайди’, деган. Улар мендан фақат ижобий образ кутади. Бироқ ундай ролларни ҳам кимдир ўйнаши керак. Ўзим кўриб уялмаганман. Аёллар халқнинг орасида гапиргани учун уялганман», — дейди актриса.

Аввалроқ Муножат Алимбоева 50 доллар учун тўйхонада жанжал қилгани ҳақидаги гапга изоҳ берганди. Бошловчининг сўзларига кўра, унда бундай ҳолат бўлмаган ёки эслай олмайди. Муножат Алимбоева ҳеч қачон жанжал қилмаслигини айтди. У тўйда пул билан боғлиқ қандайдир муаммо бўлса, админстраторига айтишини таъкидлади. Шунингдек, актриса тўйларга 250 доллардан сал кўпроқ миқдордаги суммага чиқишини айтган.

«Йўқ, ундай бўлмаган. Бу воқеани эслай олмаяпман. Мен ҳеч қачон жанжал қилмайман. Админстраторнинг ўзига айтишим мумкин. Агар шунга келишилган бўлганда, бошқа гап эди. Лекин тўйларга 250 доллардан сал кўпга чиқаман», — дейди у.