Интервью

Муножат Алимбоева 50 доллар учун тўйхонада жанжал қилгани ҳақидаги гапга изоҳ берди — видео

«250 доллардан кўпга чиқаман», — дейди у

Муножат Алимбоева 50 доллар учун тўйхонада жанжал қилгани ҳақидаги гапга изоҳ берди — видео

Актриса, хонанда Муножат Алимбоева YouTube’даги «Shok.uz» лойигасига берган интервьюсида 50 доллар учун тўйхонада жанжал қилгани ҳақида гапга изоҳ берди.

Бошловчининг сўзларига кўра, унда бундай ҳолат бўлмаган ёки эслай олмайди. Муножат Алимбоева ҳеч қачон жанжал қилмаслигини айтди. У тўйда пул билан боғлиқ қандайдир муаммо бўлса, админстраторига айтишини таъкидлади. Шунингдек, актриса тўйларга 250 доллардан сал кўпроқ миқдордаги суммага чиқишини айтган.

«Йўқ, ундай бўлмаган. Бу воқеани эслай олмаяпман. Мен ҳеч қачон жанжал қилмайман. Админстраторнинг ўзига айтишим мумкин. Агар шунга келишилган бўлганда, бошқа гап эди. Лекин тўйларга 250 доллардан сал кўпга чиқаман», — дейди у.