Интервью

«Маза қилардим». Зиннура беҳаё роллари ҳақида гапирди — видео

Актриса шундай роллари ҳақида қачондир ўғли сўраса, қандай жавоб беришини ҳам айтди

«Маза қилардим». Зиннура беҳаё роллари ҳақида гапирди — видео

Актриса, хонанда Зиннура YouTube’даги «ALMedia» лойиҳасига берган интервьюсида беҳаё роллари ҳақида гапирди.

Интервью давомида бошловчи актрисадан келажакда ўғли ундан енгилтабиатлиги ҳақида сўраса, қандай жавоб бериши ҳақида савол берган. Унинг сўзларига кўра, одамларга қўйиб берса, нималар демайди. Хонанда бундай гаплар роллари сабаб келиб чиққанини таъкидлаган. Зиннура шундай образларни яратишга мажбур бўлганини айтган. Унинг таъкидлашича, оддий ролларни ўйнаганда, уни ҳеч ким кўрмаган ва танимаган. Бироқ Зиннура беҳаё ролларни ўйнашдан ҳам чарчаганини айтган.

«Бундай нарсалар бўлмаган. Одамларга қўйиб берса, нималарни гапирмайди. Менинг ролларимни деб кўпчилик енгилтабиат, ёмон аёл деб ўйлайди чунки мен ролларни маромига етказиб ўйнаганман. Мен шундай ролларни ўйнашга мажбур бўлганман. Оддий образда чиққанимда, халқ кўрмаган, билмаган, танимаган. Улар салбий образда чиққанимни ёқтирди. Мени шу ролда қабул қилди. Шунинг учун бундай ролларда ўйнашни давом эттирдим. Бу ўзимга ҳам ёқди. Ролимни маромига етказиб ўйнасам, маза қилардим лекин ундай роллардан ҳам чарчадим», — дейди актриса.