Интервью

Матёқуб Матчонов экранларда кўринмай қолганининг сабабини айтди — видео

«Таклифлар кўп», — дейди у

Матёқуб Матчонов экранларда кўринмай қолганининг сабабини айтди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Кино арбоблари уюшмаси раиси, актёр Матёқуб Матчонов YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида экранларда кўринмай қолганининг сабабини айтди.

Актёр фильмларга таклифлар кўп бўлаётганини айтди. Бироқ улар Матёқуб Матчоновни қониқтирмайди. У гап пулда эмаслигини ҳам таъкидлади. Матёқуб Матчонов таклиф қилинаётган ролларни ўйнаса, халқнинг олдига чиқиб нима дейиши ҳақида ўйлайди. Актёр халқнинг эътирофи сабаб кўп нарсаларга эришган. Шу сабабли у ўзига ёқмаган ролларни гавдалантира олмаслигини айтган.

«Таклифлар кўп, лекин улар мени қониқтирмаяпти. Гап пулда эмас, мен пул учун рол ўйнайдиган актёр эмасман, ҳамма нарсам етарли. Талабимга жавоб бермайди. Агар ўша ролларни ўйнасам халқни олдига чиқиб нима дейман? Мени шу даражага халқим олиб келди, эътироф этди, ҳурмат қилди, тўйга чақирди, халқни орқасидан маблағ топдим, бойлик йиғдим, иморат қилдим, хуллас кўп нарса бўлди. Ролларим, сабабли, шундан кейин ўзимга ёқмаган ролларни ўйнай олмайман», — дейди актёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озодбек Назарбеков тўйларга чиқмай қўйганининг сабабини айтганди. Собиқ хонанда тўй хизматларини жуда соғинишини айтди. Озодбек Назарбеков вазир бўлган пайтларининг бошида тўйга чақирганларникига боришга ваъда берган. Бироқ вазирлик ишларидан ортла олмаган. Кўпчиликка берган ваъдасининг устидан чиқолмаган. Шунинг учун Озодбек Назарбеков ҳозирда тўйга чиқмаслигини таъкидлади.

«Тўйларга таклиф бўлса, боришни ваъда қилолмайман. Тўй хизматларини жуда соғинаман. Ҳеч ким менга таъқиқ қўймаган. Бошида тўйга чиқишга розилик бериб, боролмай қолдим. Бундай воқеалар ўнлаб бўлди. ‘Шанба ёки якшанба куни аниқ бекорчи бўламан. Албатта, бораман’, деб айтиб боролмаганман. Топшириқ бўлиб ёки иш чиқиб қолган. Шу каби ҳолатлар кўп такрорланди. Шунинг учун ваъда қилолмайман», — дейди Озодбек Назарбеков.