Интервью

Матёқуб Матчонов ажрашган қизи 12 йилдан бери ўзи билан яшаши ҳақида гапириб берди — видео

Актёрнинг 3 нафар фарзанди бор

Матёқуб Матчонов ажрашган қизи 12 йилдан бери ўзи билан яшаши ҳақида гапириб берди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Кино арбоблари уюшмаси раиси, актёр Матёқуб Матчонов YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида ажрашган қизи 12 йилдан бери ўзи билан яшаши ҳақида гапириб берди.

Матёқуб Матчоновнинг 3 нафар фарзанди бор: икки ўғил ва бир қиз. Актёр қизи 12 йилдан бери 3 боласи билан бирга ўзи билан яшашини айтди. Унинг қизини фарзандлари ёшлигида уйига жўнатишган. Шундан буён Матёқуб Матчонов қизи ва 3 набираси ўзининг қарамоғида эканини таъкидлади.

«Учта фарзандим бор: икки ўғил ва бир қиз. Қизим 12 йилдан бери ўзим билан туради, уни ҳам уч нафар фарзанди бор. Ҳеч кимга тош отгим келмайди. Невараларимнинг каттаси олти ёш, ўртанчаси 4 ёш ва кичиги 3 ёш бўлганда уйдан ҳайдаб юборишган. Чунки мен бир умр қуллуқ қилиб ўтишим керак эди, қиз берганим учун айбдорман. Билмадим, уларга тош отмайман. Қизим ҳам, учта фарзанди ҳам ўзимнинг қарамоғимда», — дейди актёр.