Интервью

Марҳум Ҳошим Арслоновнинг рафиқаси улар қандай танишгани ҳақида гапириб берди — видео

Улар 3 йил дўст бўлиб юрган

Марҳум Ҳошим Арслоновнинг рафиқаси улар қандай танишгани ҳақида гапириб берди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дубляж устаси, марҳум актёр Ҳошим Арслоновнинг аёли Мавлуда Арслонова улар қандай танишишгани ҳақида гапириб берди.

Улар талабалик пайтида танишган. Жуфтлик 3 йил дўст бўлиб юргач, оила қурган ва 43 йил бирга яшаган. Мавлуда Арслонованинг сўзларига кўра, актёрнинг аёли бўлиш осонмас. Ҳошим Арслоновнинг аёли улар ёш боладек эрка ва нозик табиат бўлишини айтди.

«Ҳошим ака Арслонов билан талабалик йилларида танишганмиз. 3 йил дўст бўлиб юриб, кейин турмуш қургандик. 43 йил бирга яшадик. Актёрнинг аёли бўлиш осонмас. Улар ёш боладек эрка ва нозик табиат бўлади. 3 нафар ўғил бир қизимиз бор. Набирасининг тўйини кўрганди Худога шукур. Шу пайтгача ҳеч кимдан ‘шу одам ўлиб кетди’, деган гапни эшитмадим. ‘У одам барҳаёт, бошқача яхши эди’, дейишади», — дейди Мавлуда Арслонова.

Киночилар уйида 1 июнь куни «101-рейс» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтганди. Унда «Shoubiz.uz» мухбири ҳам иштирок этиб, намойишдан фоторепортаж тайёрлаган.

Фильм ҳақида

Ушбу фильм реал воқеаларга асосланган. Кинокартина 4,5 йил давомида ишланган. «101-рейс» фильмида 2001 йил 11 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уюштирилган теракт оқибатида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига тегишли Boeing-757 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган қаҳрамонлик ҳақида ҳикоя қилади.

Теракт сабаб АҚШ ҳаво йўллари мамлакатга кирувчи ҳар қандай самолёт учун ёпилган. 11 cентябрда Нью-Йоркка қўниши керак бўлган 101-рейс лайнери икки томонидан қирувчи самалётлар билан ўраб олинган. Шундан сўнг экипаж йўналишини Канада томон ўзгартиришга буйруқ олган. Агар шундай қилинмаса, қирувчи самалётлар билан уриб туширилиши мумкин эди. Ўша вақтда самолёт бортида 180 нафар йўловчи ва 13 нафар экипаж аъзоси бўлган. У Шимолий Америка ҳаво ҳудудида мураккаб вазиятга дуч келган яъни самолёт ёнилғи етмаслиги сабаб энг яқин аеропортга ҳам етиб бора олмаслиги маълум бўлган. Шундай вазиятда 101-рейс капитани Зархўжа Сайидазимов барча масъулият ва жавобгарликни ўз бўйнига олиб, таваккал қилади.

Фильм ижодий гуруҳи

«101-рейс» фильмиининг постановкачи режиссёри Акром Шоҳназаров, бош продюсери — Равшань Норбаев ҳамда Эркин Аъзам. Шунингдек, бош ролларни Ҳошим Арслонов, Умид Искандаров, Олег Галахов, Лола Элтоева, Хуршид Тўхтаев, Эркин Бозоров, Баҳора Арслонова, Фарҳод Абдуллаев, Муқаддас Холиқова, Нигина Анарбоевалар иштирок этган.