Интервью

Каниза қайнанаси тўйга қарши бўлганини айтди — видео

Хонанда эрининг юзини кўрсатмаслигининг ҳам сабабини маълум қилди

Каниза қайнанаси тўйга қарши бўлганини айтди — видео

Актриса, хонанда Каниза «M kokteyl» кўрсатувига берган интервьюсида қайнанаси тўйга қарши бўлганини айтди.

Канизанинг сўзларига кўра, тўйидаги видеоларни эълон қилса, одамлар кўролмайди. Актриса эрининг юзини қўйса, кўз тегишини таъкидлади. Шунингдек, хонанда 7 йил олдин эрининг онаси уларнинг тўйига қарши бўлганини айтди. Каниза қайнанаси ҳозир ҳам уни яхши кўриш ёки кўрмаслигини билмайди.

«Халққа энг кераклисини бердим. Шахсий ҳаёт шахсийлигича қолсин. Эримнинг юзини қўйсам кўз тегади. Одамлар кўромайди. Бизнинг оила қуришимизга турмуш ўртоғимнинг онаси қарши бўлган. Шунинг учун биз оила қуролмаганмиз. Тақдир экан мана 7 йил ўтгач, бир-биримизни синаб оила қурдик. Ҳозир яхши кўрадими ёки йўқми билмайман. Соғ бўлсин», — дейди хонанда.

Хонанда 25 май куни оила қурганини маълум қилганди. Қўшиқчи тўй ҳақида жойланган постда навбатдаги турмуш ўртоғини бир неча йиллардан бери танишини айтган. Шунингдек, улар бир-бирининг синовидан ўтган.

«Биз бир-биримизни 7 йил синадик. Ҳатто айро йўллардан кетдик. Мен ҳурмат қиладиган эркак ўта рашкчи ва санъатни қабул қилолмайдиган бўлиши керак эди.

Шундай инсонни севдим. Фақат бирга бўлишимиз учун йıллар керак бўлди. Ваниҳоят рашк, қайсарлик, ҳар хил шартлардан кўра севгимиз кучлилик қилди. Алҳамдулиллаҳ», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Kaniza (singer) (@kaniza_shahrizoda)

Кейинроқ Каниза саҳифасига яна бир пост жойлади. Унда бахтга етиш тўғрисида гапирилади.

«Ҳар бир қизнинг орзуси оқ либосда янги ҳаётга қадам қўйиш. Ва шуни билингки, қизларжонлар, бахтнинг эртаси ёки кечи бўлмайди. Оллоҳ тақдирингизга кимни ва қайси вақтни ёзган бўлса, ўша куни бахтингизга етасиз», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Kaniza (singer) (@kaniza_shahrizoda)

Шунингдек, хонанданинг ҳомиладорлиги ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалганди. Бунга унинг Instagram саҳифасига жойлаган охирги пости сабаб бўлган. Каниза ҳамкасби Феруза Норматованинг синглисининг тўйига хизматга борган. Хонанда ўша жараёнлардан видеони саҳифасига жойлаган. Ушбу пост остида унинг обуначилари бир қанча изоҳ қолдирган. Улар Канизани ҳомиладор деб ўйлаган. Чунки у тўй хизматига кенг кўйлак кийиб борган ва унда хонанданинг қорни бордек кўринган. Бироқ кейинроқ Каниза ўша видео остидаги изоҳларни ўчириб қўйган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Kaniza (singer) (@kaniza_shahrizoda)