Интервью

Ёрқиной Ғозиева рўмол ўрагани сабаб санъатдан кетгани ҳақидаги саволга жавоб берди — видео

«Ҳотиржам ўрадим», — дейди у

Ёрқиной Ғозиева рўмол ўрагани сабаб санъатдан кетгани ҳақидаги саволга жавоб берди — видео

Актриса, режиссёр Ёрқиной Ғозиева «Daryo.uz» нашрига берган интервьюсида рўмол ўрагани сабаб санъатдан кетгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Унинг сўзларига кўра, рўмол ўрашни анча йилдан бери орзу қилган. Ёрқиной Ғозиева асл касби режиссёрлик бўлгани учун ҳижобга ҳотиржам кирган. У актрисаликни ҳам давом эттиришини таъкидлаган. Актриса салбий ролларни ҳам ижро этиши, режиссёрларнинг талабидан келиб чиқиб, рўмоли иложи борича ёпиқ қилиб ўрашини айтган.

«Мен рўмол ўрашни анча йилдан бери орзу қилардим. Шу кунга насиб қилган экан. Менинг соҳам режиссёрлик. Касбимни давом эттиришда бу менга ҳеч қандай тўсқинлик бермайди деган умидда ҳотиржам ҳижоб ўрадим. Охирги пайтлар тушимга бир неча бор ажойиб воқеалар кирганди. Шунда бу воқеалар бекордан бекорга бўлмаяпти деб ўйладим. Рўмол ўраш насиб қилганидан хурсандман. Ҳаммаси учун Аллоҳга шукур дейман. Санъатдаги йўналишим режиссёрлик бўлгани учун тарк этиш ниятим йўқ. Исломий йўналишда, тарбияга чақирувчи лойиҳалар қилиш ниятим бор. Рол ижро этишга келсак, рўмолим шу ҳолида чиқишни истардим лекин режиссёрларнинг талабига қараб, ёпиқроқ қилиб ўрайман. Шун пайтгача очиқ-сочиқ чиқмаганман, енгил-елпи ролларни ҳам ўйнамаганман», — дейди актриса.