Интервью

Интернетни портлатган «Онайни»ни куйлаган қиз қўшиққа изоҳ берди — видео

Хонанда уни «Artist» лойиҳасида ижро этган

Интернетни портлатган «Онайни»ни куйлаган қиз қўшиққа изоҳ берди — видео

«Zo’r Tv» орқали эфирга узатилган «Artist» лойиҳаси иштирокчиси Фотиҳабегим Хафизова телеканалнинг YouTube лойиҳасига берган интервьюсида ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган қўшиғига изоҳ берди.

У «Artist» лойиҳасида Madcon’нинг «Beggin» таронасини ижро этган. Баъзи тингловчилар шу қўшиқда Фотиҳабегимнинг ҳақоратли сўз ишлатганини айтган. Бироқ хонанданинг ўзи ундай бўлмаганини таъкидлади. Интервью пайтида у «Beggin» қўшиғининг айнан шу қисмини куйлаб берган.

«Ҳозир университетимизда имтиҳонлар бошланди. Хонага кирганимда, ҳамма ўша қўшиқни айтиб беради. Шунда ‘Мен сўзларини биламан’, дейман. Ўша пайтда куламан. Чунки бу менинг айбиммаслигини тушунаман. Сўзларини тўғри айтганман. Одамларнинг қулоғи шундай эшитган. Ҳарфларни алмаштириб юбормаганман. Биринчи марта шундай изоҳларни кўрганимда, ‘Нима дедим?’, деб ўйлаганман. 1 ҳафтадан кейин Telegram’да тарқалишни бошлади. Шунда билганман», — дейди у.