Интервью

Инстаблогер Хонзода giveaway’лардан қанча даромад топиш мумкинлигини айтди

Актриса фойда ўйин ҳалол ўтишига ҳам боғлиқлигини таъкидлади

Инстаблогер Хонзода giveaway’лардан қанча даромад топиш мумкинлигини айтди

Инстаблогер, актриса Хонзода «Amirxon Umarov shousi»га берган интервьюсида giveaway’лардан қанча даромад топиш мумкинлигини айтди.

Хонзоданинг сўзларига кўра, giveaway’дан қоладиган фойда ўйин ҳалол ўтишига ҳам боғлиқ. Ўйин ҳалол ўтказилса, 5-10 миллионгача фойда олинади. Агар giveaway ҳалол бўлмаса, 50-60 миллион сўм миқдоргача фойда қилинса бўлади.

«Агар giveaway ҳалол қилинса, 5-10 миллион сўм атрофида фойда қолади. Агар ҳалол бўлмаса, 50-60 миллион сўм қолади», — дейди Хонзода.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хонзода эри билан ажрашмаганини айтганди. Блогер ўзининг саҳифасида улар бирга тушган видеони жойлаган ва миш-мишларга аниқлик киритган. Шунингдек, эри билан тушган расм ва видеоларни нега олиб ташлаганига изоҳ берган.

Лекин унинг эри эса ўз саҳифасида ажрашганини маълум қилган. Шунингдек, оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилганини, лекин фойдаси бўлмаганини таъкидлаган. Бундан ташқари, ҳозирда бошқа қиз билан учрашаётганини, яна уйланишини қайд этган.