Интервью

Қиличбек Мадалиев Сардор Мамадалиев отасининг қўшиғини берухсат куйлаганини айтди — видео

«Хафа бўламан», — дейди у

Қиличбек Мадалиев Сардор Мамадалиев отасининг қўшиғини берухсат куйлаганини айтди — видео

Марҳум хонанда Оҳунжон Мадалиевнинг ўғли, хонанда Қиличбек Мадалиев «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида Сардор Мамадалиев отасининг қўшиғини берухсат ўзгартириб куйлаганини айтди.

Хонанданинг сўзларига кўра, бу уни қайсидир маънода хафа қилади. Қиличбек Мадалиев туғилганидан бери шу қўшиқларини эшитишини айтди. У фарзанд сифатида отасининг ижодига ҳавас қилади ва ўзини унинг мухлисларидан бири деб билади.

«Агар отамнинг мусиқасини бузиб айтишса бу иш қайсидир маънода мени хафа қилади. Чунки туғилганимдан бери шу мусиқаларни эшитиб катта бўлганман. Отам бўлса ҳам уларнинг ижодига ҳавас қиламан ва мухлис қатори мен ҳам ўзимни мухлис деб биламан. Фарзанд сифатида отамни жуда яхши кўраман ва қанча мақташ керак бўлса сўз бойлигим етмай қолади», — дейди у.

Қиличбек Мадалиев отасининг қўшиғини кимдир хато куйласа билади бироқ бу ҳақда айтишга андиша қилади. Хонанданинг таъкидлашича, Оҳунжон Мадалиевнинг тароналарини ижро этишда рухсат сўрайдиган ҳам, сўрамайдиганлар ҳам бор. У ҳамкасби Сардор Мамадалиев рухсат сўрамасдан ўз йўналишига солиб куйлаганини айтди.

«Ижодий томондан олиб қараганда мен ҳам ҳавас қилиб мусиқаларининг ҳар бир нуқта, вергулларигача эътибор бераман. Масалан, кимдир ижро қилса қаерда хато қилганини биламан. Лекин хатосини айтишга андиша қиламан. Ижро этишда эса сўрайдиганлари ҳам, сўрамайдиганлари ҳам бор. Охирги йилларда отамнинг мусиқаларини кўпчилик ижро этди. Сардор Мамадалиев сўрамасдан, ўзини йўналишига мослаб куйлади. Менга эса отам ижро қилган асл ҳолати ёқади”, — дейди хонанда.