Интервью

Хонзода дугонаси Дурдона Қурбонова билан гаплашмай қўйганининг сабабини айтди — видео

Инстаблогер уларни кўп солиштиришганини таъкидлади

Хонзода дугонаси Дурдона Қурбонова билан гаплашмай қўйганининг сабабини айтди — видео

Актриса, блогер Хонзода Қамбарова YouTube’даги «Muvad Video» лойиҳасига берган интервьюсида ҳамкасби Дурдона Қурбонова билан муносабати бузилишига сабаб бўлган ҳолат ҳақида гапириб берди.

Хонзода уларни кўп солиштиришганини айтди. Инстаблогер интервьюларидан бирида Дурдона Қурбоновадан фундаменти баландлигини таъкидлаб ўтган. Хонанда эса бу гапдан хафа бўлган. Инстаблогер улар шу гапдан кейин уришиб қолганини айтди. Шунингдек, Хонзода агарда унга Феруза Юсуповадан тажрибаси пастлигини айтишса, хафа бўлмаслигини ҳам таъкидлади.

«Чунки бир авлодмиз. Ёшимиз ҳам деярли тенг. Орамизда 1 ёш бор. Мен кўтарилаётган пайтимда Дурдона Қурбонова бирдан чиқиб келди. Охирги интервьюмда ‘Фундаментим Дурдона Қурбонованикидан баландроқ’, деганман. У шунинг учун мендан хафа бўлган. Ўша интервьюдан кейин уришиб қолганмиз. Феруза Юсупова келиб, ‘Менинг Хонзодадан тажрибам катта’, деса индамайман. Дурдонанинг онаси ҳам жуда яхши. Унинг барча оила аъзоларини танийман. Унинг онаси жуда ҳам санъатга қизиқади. Дурдона ҳам онасини жуда яхши кўради. Уни онаси санъатга олиб кирган. У коллеж пайтидан актрисаликни бошлади. Мен эса мактаб пайтидан шу соҳада юрганман. Дурдона шу гапларимдан хафа бўлган ва шундан кейин у билан гаплашмай қўйдик», — дейди Хонзода.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хонзода иккинчи фарзандига ҳомиладорлигини маълум қилганди. Актриса ижтимоий тармоқларда фаол бўлгани сабабли кузатувчилари ундаги ўзгаришни пайқаган. Баъзилар унга семириганини айтган. Кимдир эса буни спорт залга чиқмай қўйганидан кўрган. Айримлар унинг ҳомиладор эканини тахмин қилган. Хонзода юқоридаги гап-сўзларга ойдинлик киритиб, фарзанд кутаётганини тасдиқлаган. Ханна 3 ойлик ҳомиладор. У кузатувчиларидан ваҳима қилмасликни сўраган.

«Ҳа, топдингиз. Кимдир семирибсиз, кимдир қорнингиз осилибди деди. Баъзилар эса спорт залга чиқмаганим учун шундай бўлганини айтди. Яна баъзилар семизлигимни, айримлар эса ҳомиладор эканимни ёзди. Энди 3 ойлик бўламиз. Ваҳима қилиб, катта вақт бериб, туғдириб юборманг», — деб ёзади блогер.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Xonzoda (@xanna__official)