Интервью

Хонанда Бону Канизани ёлғончиликда айблади — видео

«Шубҳага олиб келади», — дейди у

Хонанда Бону Канизани ёлғончиликда айблади — видео

Хонанда Бону «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида ҳамкасби Канизанинг турмушга чиққанига ишонмаслигини айтди.

Кўрсатув давомида хонандадан охирги пайтда шоу-бизнес вакилларидан қайси бири ҳақидаги миш-миш уни ҳайрон қолдиргани ҳақида савол берилган. Бону эса Канизанинг турмушга чиққанига ишонмаганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, ҳамкасби эрининг юзини бекитгани унда шубҳа уйғотган. Бошловчиларнинг турмуш ўртоғини қизғонган бўлиши мумкин деган гапига эса Бону қуйидагича жавоб қайтарган.

«Мен Канизанинг турмушга чиққанига ишонмадим. Бундан ҳайрон қолдим. Турмуш ўртоғининг юзини яшириш шубҳага олиб келади. Мен шахсий ҳаётимдаги кўп нарсани реклама қилмайман. Каниза эса кўп нарсани реклама қилган», — дейди у.

Каниза 25 май куни иккинчи марта оила қурганини эълон қилганди. Қўшиқчи тўй ҳақида жойланган постда навбатдаги турмуш ўртоғини бир неча йиллардан бери танишини айтган. Шунингдек, улар бир-бирининг синовидан ўтган.

«Биз бир-биримизни 7 йил синадик. Ҳатто айро йўллардан кетдик. Мен ҳурмат қиладиган эркак ўта рашкчи ва санъатни қабул қилолмайдиган бўлиши керак эди.

Шундай инсонни севдим. Фақат бирга бўлишимиз учун йıллар керак бўлди. Ваниҳоят рашк, қайсарлик, ҳар хил шартлардан кўра севгимиз кучлилик қилди. Алҳамдулиллаҳ», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Kaniza (singer) (@kaniza_shahrizoda)

Кейинроқ Каниза саҳифасига яна бир пост жойлади. Унда бахтга етиш тўғрисида гапирилади.

«Ҳар бир қизнинг орзуси оқ либосда янги ҳаётга қадам қўйиш. Ва шуни билингки, қизларжонлар, бахтнинг эртаси ёки кечи бўлмайди. Оллоҳ тақдирингизга кимни ва қайси вақтни ёзган бўлса, ўша куни бахтингизга етасиз», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Kaniza (singer) (@kaniza_shahrizoda)