Интервью

«Гламур санъаткор эдим». Манзура ўзгаришига нима сабаб бўлганини айтди

Хонанда ота-онаси уларга ҳалол луқма едирганини таъкидлади

«Гламур санъаткор эдим». Манзура ўзгаришига нима сабаб бўлганини айтди

Актриса, хонанда Манзура YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида ўзгаришига нима сабаб бўлганини айтди.

Хонанданинг сўзларига кўра, инсон фарзандларига ҳаром луқма едирса, қачондир унинг бадалини тўлайди. Манзуранинг ота-онаси уларга ҳалол едирган. Актриса эса Аллоҳга қайтишининг сабабини айнан шу билан изоҳлади.

«Инсон фарзандига ҳаром луқма едирса, унинг бадалини тўлайди. Биз ҳалол еганимиз учун ҳаммамиз Аллоҳга қайтганмиз. Мен ҳам рўмол ўрадим, узун кийдим. Бунга ота-онамнинг ҳалол топгани сабаб бўлди. Онам менга Қуръон тиловатини ўргатарди. Шу нарсалар сабаб ҳам биз уларнинг охирати учун тиловатдамиз. Нимага шунчалик даражада ўзгарганим ҳақида ўзим ҳам ўйлайман. Чунки вақт ўтган сари баъзи клипларимни кўрсам, ўзимга ‘Шу менми?’, деган саволни бераман. Шунчалик ‘гламур’ санъаткор бўлганман. Шахсан мен бу ўзгаришни ота-онамнинг бизга ҳалол едиргани самараси деб биламан», — дейди у.