Интервью

Феруза Собитова санъатдан кетишини маълум қилди — видео

«Мен кинодан пул топмаяпман», — дейди актриса

Феруза Собитова санъатдан кетишини маълум қилди — видео

Актриса Феруза Собитова YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида санъатдан кетишини маълум қилди.

У ўзбек киносида гонорар учун яхши пул тўланиши қийин масала эканини айтди. Актрисанинг сўзларига кўра, ҳозирда ўзи учун белгилаган нархи кўпчиликка тўғри келмайди. Феруза Собитова кинодан пул топмаётганини таъкидлади. У бизнес бошлаган. У эндиликда фарзанди учун яшамоқчилигини ҳам айтиб ўтди. Актриса, ҳаттоки, пул учун ҳам сифатсиз фильмларда ўйнамаслигини таъкидлади.

«Мен учун роль аҳамиятли. Бизда яхши пул тўлаши қийин масала. Ҳозирги белгиланган нархимни айтсам, кўпчиликка тўғри келмаяпти. Мен ҳозир кинодан пул топмайман. Бошқа иш бошлаганман. Мен болам учун яшамоқчиман. Кинога таклифлар кўп лекин сифат яхши эмас. Косметолог ёки дорихоначи сиз билан бир кинода ўйнаяпти. Сериал ва киноларнинг даражаси тушиб кетди. Ҳатто, пул учун ҳам сифатсиз нарсаларда ўйнагим келмаяпти. Шунинг учун мен бизнес бошладим. Мен одамларга ёрдамим тегишини хоҳлайман. Санъатдаги ‘конфетлар’ менга ёқмайди», — дейди Феруза Собитова.