Интервью

Фаррух Раимов «Манго» ажралишига нима сабаб бўлганини ошкор қилди — видео

«Барчасининг сабаби бир», — дейди у

Фаррух Раимов «Манго» ажралишига нима сабаб бўлганини ошкор қилди — видео

Хонанда Фаррух Раимов «Mashhurlar» кўрсатувига берган интервьюсида «Манго» гуруҳининг ажралишига нима сабаб бўлганини маълум қилди.

Фаррух Раимов гуруҳдаги ҳамма оддий оиладан чиққанини айтди. Улар неча марта ажралган бўлса, ҳаммасига пул сабаб бўлган. Биринчи гал Азизхон сабаб Фаррух Раимов гуруҳдан кетган. Ундан сўнг Азизхон ва Ҳамдам Собиров ҳам бирин-кетин гуруҳни тарк этган. Хонанда манманлик, кибр, бир-бирини тушуниш бўлмаса, гуруҳ бўлиб ишлашнинг иложи йўқлигини таъкидлади. Улар бир неча бор «Манго»ни тиклашга ҳаракат қилган бироқ ўхшамаган.

«Бошидан айтадиган бўлсам, гуруҳдаги ҳамма оддий шароитдаги оиладан бўлган. Кўрмаганнинг кўргани қурсин, пул келганидан кейин шундай бўлади. Неча маротаба орамиз бузилган бўлса, барчасига пул сабабчи бўлган. Кибр, пул. Биринчи марта уришиб қолганимизда айб Азизхонда бўлган. Шундан кейин келиша олмаганмиз, мен кетганман, кейин қайтиб келганман. Мендан кейин у кетди, ундан кейин Ҳамдам. Кейин гуруҳга Ойбек келди. Манманлик, кибр, бир-бирини тушунмаслик бўлса бўлмайди барибир. Неча маротаба ҳаракат қилиб кўрдик, бўлмади. Гуруҳда кимдир кимнидир айнитган, феъл-атвори бир-бирига тўғри келмаган ёки қилган ишимизни кўра олмаганмиз», — дейди Фаррух Раимов интервьюсида.