Интервью

«Эркакмас у». Дилфуза Исмоилова Шоҳжаҳон Жўраев билан бўлган жанжал ҳақида гапирди — видео

Актриса бу воқеа нимадан бошланганини ҳам айтиб ўтган

«Эркакмас у». Дилфуза Исмоилова Шоҳжаҳон Жўраев билан бўлган жанжал ҳақида гапирди — видео

Хонанда, актриса Дилфуза Исмоилова YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳасига берган интервьюсида Шоҳжаҳон Жўраев билан бўлган жанжал ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, бу воқеадан сўнг жуда сиқилган. Актриса бу воқеани унутишга ҳаракат қилгани бироқ унга ҳар куни буни кимдир эслатиб туришини айтди. Хонанда интервьюларидан бирида санъаткорлик яхши касблиги ҳақида гапириб ўтган. Шундан кейин эса Шоҳжаҳон Жўраев ҳамкасбини фоҳиша деб атаган. Дилфуза Исмоилова шу гапдан сўнг Шоҳжаҳон Жўраевни хўнаса деди.

«Ўша пайти жуда сиқилгандим. Бу воқеани унутишга жуда кўп ҳаракат қиляпман. Одамлар шу ҳақда ҳар куни тўйга борганимда сўрайди. Бу савол менга қайта берилмаслиги учун бу мавзуни ёпамиз. Мен интервьюларимдан бирида ‘Бизга Аллоҳ буюк касб берган. Ҳар кун инсонлар даврасида бўламиз, иссиқ уйда ижод қиламиз. Баъзилар касб эгаларига ўхшаб совуқда юрмаймиз, қийналмаймиз. Санъаткор маза қилиб пул топади’, деганим учун мани фоҳиша деган. У ўзини ким деб ўйлашини билмайман. Мени унга битта гапим бор. У хўнаса. Бу мавзу тугасин энди. Мен унинг кимлигини айтдим. Мен уни эркак деб ҳисобламайман. Мен кўпчиликни тўхтатдим бўлмаса унга кўрсатиб қўйишарди», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дилфуза Исмоилова тўйда одамлар сабаб оёғини синдириб олганди. Унинг сўзларига кўра, бу воқеа Фарғонада бўлган. Хонанда тўй хизматларидан бирида қўшиқ куйлаётганда, уни одамлар ўраб олган. Шундан сўнг актрисанинг оёғи қайрилиб кетган. Шу пайт одамлар унинг қайрилган оёғини босиб олган. Дилфуза Исмоилова бу воқеадан кейин 3-4 кун давомида юрган. Кейин хонанданинг оёғи ишиб кетган. Шифокорга борганда унга оёғи цинганини айтишган.

«Оёғим Фарғонада синди. Қайрилиб кетганди. Шунда ҳам 3-4 кун юрдим. Кейин шифокорга борсам синибди. Тўйда одамлар қўшиқ айтаётганимда ўраб олди. Оёғим қайрилиб кетгандан кейин босиб олишди», — дейди хонанда.