Интервью

Дурдона Қурбонова «Миллион»даги ролига отасининг муносабати қандайлигини айтди

«Бошқалар қандай қабул қилишига қизиқиб ҳам кўрмаганман», — дейди у

Дурдона Қурбонова «Миллион»даги ролига отасининг муносабати қандайлигини айтди

Актриса Дурдона Қурбонова «Миллион»даги ролига отасининг муносабати қандайлигини айтди.

Дурдона Қурбонова оила аъзолари санъатга тушунишини айтди. Бошқаларнинг фикри эса актрисани қизиқтирмайди. Бироқ Дурдона Қурбонова вақт ўтгач, ўзининг хатоларини кўришни бошлаганини таъкидлади.

«Отам ‘Миллион’даги чиқишимни тўғри қабул қилган. Уйимдагилар санъатни тўғри қабул қилади. Бошқалар қандай қабул қилишига қизиқиб ҳам кўрмаганман. Лекин йиллар ўтиб ўзимнинг хатоларим ўзимга кўринишни бошлади. Тўғрисини айтаман ўша пайтда гапирган гапларимни тушуниб тушунмай гапирганман», — дейди у.

Аввалроқ Дурдона Қурбонова яна «Миллион»дан таклиф тушса қандай жавоб қайтаришини айтганди. Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Ундан кузатувчиларидан бири «Миллион» жамоаси яна бирга ишлаш таклифини берса, қандай жавоб қайтариши ҳақида сўраган. Актриса бу таклифни рад этишини айтиб, асалнинг ҳам ози ширин бўлишини таъкидлаган.

«Ёлғон. Йўқ, асални ҳам ози ширин», — деб ёзади Дурдона Қурбонова.

Шунингдек, Нарминжан «Миллион»даги рақсига отасининг муносабати қандай бўлганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, қўллаб-қувватлаган инсонлар ҳам бўлган. Актриса концерт аввалида рақсни раққосалар ижро этиши керак бўлганини таъкидлади. Концертга оз вақт қолганда, унга ўзи ижро этиши кераклиги айтилган.

«Қўллаб-қувватлаган инсонлар ҳам бўлди. Лекин барибир негатив бўлади. Мен уларга ҳеч нарса деёлмайман. У ерда рақсни раққосалар тушиши керак эди. Концертга оз қолганда, рақсни мен ўйнашим кераклиги айтилган. Чиқишим керак бўлган вазият бўлгани учун чиққанман. Изоҳларда ‘Шу қизнинг ҳам отаси ёки акалари бормикан?’, деб ёзадиганлар ҳам бор», — дейди у.

Наргиза Аъзамова концертда рақс тушишидан отасининг хабари бўлмаган. Концерт YouTube’га чиққандан кейин отаси ундан хафа бўлган ва бир оз вақт гаплашмай юрган.

«Концертда рақс ўйнашимни отам билмаган. Ҳар гал саҳнага чиққанимда, юрагимни ушлаб чиқардим. YouTube’га чиққандан кейин нима қиламан деб ўйлардим. Отам кўргандан кейин хафа бўлди. Бироз вақт отам билан гаплашмадик. Мендан бу нарсани кутмаган. Кейинчалик опаларим тушунтирди. ‘Бошқа сени бундай ролда кўрмай’, деди. Шу нарса менга насиб қилган экан, шундай бўлди», — дейди актриса.