Интервью

Дурдона Қурбонова «Дайди қизнинг дафтарида» ўйнамаганининг сабабини айтди

«У ролнинг ўз актрисалари бор», — дейди у

Дурдона Қурбонова «Дайди қизнинг дафтарида» ўйнамаганининг сабабини айтди

Актриса Дурдона Қурбонова YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида «Дайди қизнинг дафтари» сериалида ўйнамаганининг сабабини айтди.

Дурдона Қурбонова бунга масъулиятсизлик сабаб бўлмаганини таъкидлади. Актрисанинг сўзларига кўра, у ролнинг ўз эгалари бор. У сериални кўргач, унда ўйнамаганининг сабабини тушуниш мумкинлигини айтди.

«’Дайди қизнинг дафтари’да ўйнамаганим сабаби масъулиятсизлик эмас. У роль меники эмасди. Уни ўзини ўйнайдиган актрисалари бор. Сериални кўрсангиз ҳам нимага ўйнамаганимга тушунасиз. У роль меники эмасди. У ерда менинг масъулиятсизлигим ёки бошқа нарсамнинг алоқаси йўқ», — дейди актриса.

Аввалроқ Фотима Бердиева сериалга Дурдона Қурбонова ўрнига у танланганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, сериал съёмкаси бошланишига бир ҳафта қолганда Дурдона Қурбонованинг ўрнига у тасдиқланган. Актриса ҳамкасби ҳам шу ролни ижро этишга тайёр бўлганини таъкидлади. Фотима Бердиева кастингга келган бошқа актрисалар юз кўриниши тўғри келмагани ва характер очиб беролмагани сабабли ролга олинмаганини айтди.

«Тахмина ролига бир нечта актриса келган. Нечтаси ўзи розилик билдирган. Лекин юз кўриниши тўғри келмаган ва улар характер беролмаган. Улар шу сабабдан олинмаган. Агар бошқа сабаб бўлганда бошқа актрисаларни ҳам олишарди. Битта мен халқнинг кўзига ёмон кўриняпман. Агар мен ўйнамаганимда ҳам бошқа актрисалар ўйнарди. Масалан, Дурдона Қурбонова тасдиқланган. Бу ролга у чиқиши керак бўлган. Съёмкага 1 ҳафта қолганда мени кўриб дарров мени тасдиқлаб юборган. Бу ролга кастинг ўтказилганда жуда кўп таниқли актрисалар келган. Жуда кўпчилик тайёр бўлган. Олдин ҳам нечта актриса фоҳишанинг ролини ўйнаган. Ҳозир улар таниқли бўлиб кетган», — дейди актриса.