Интервью

«Дунё сени тоғангмас» қўшиғи муаллифи Java ниқобда юришининг сабабини айтди — видео

Хонанда бу паир ёки имиж эмаслигини таъкидлади

«Дунё сени тоғангмас» қўшиғи муаллифи Java ниқобда юришининг сабабини айтди — видео

Java тахаллуси билан танилган Жавоҳир Абдухолиқов «Shoubiz.uz»га берган интервьюсида ниқобда юришининг сабабини айтди.

Хонанданинг сўзларига кўра, бу пиар ёки имиж эмас. Унинг ўзига яраша сабаби бор бироқ Java бу сирни ҳозирча ошкор қилолмайди. Жавоҳир Абдухолиқовнинг таъкидлашича, ҳозир нега ниқобда юришини айтмаслигининг ҳам сабаб бор. Хонанда буни ўйинқаролик ёки қизиқувчанликдан қилмайди. Бу соғлиққа ҳам боғлиқ.

«Бу пиар ҳам, ниқоб ҳам, имиж ҳам эмас. Бунинг ўзига яраша сабаби бор лекин уни айтолмайман. Уни айтиш мен учун қийин. Балки вақти келиб билишингиз мумкин. Ҳозир айтолмайман. Бу қийин. Ҳозир айтолмаслигимнинг ҳам сабаби бор. Бу ўйинқаролик ёки қизиқувчанликдан қилинган нарса эмас. Бу соғлиққа ҳам боғлиқ», — дейди у.