Интервью

Достон Эргашев Муниса Ризаева билан дует куйламаслигини айтди — видео

Хонанда бунинг сабабини ҳам келтириб ўтган

Достон Эргашев Муниса Ризаева билан дует куйламаслигини айтди — видео

Хонанда Достон Эргашев YouTube’даги «Chotki Tv» лойигасига берган интервьюсида Муниса Ризаева билан дует куйламаслигининг сабабини айтди.

Унинг сўзларига кўра, аёл хонандалардан Юлдуз Турдиева ҳамда Севинч Мўминовани эшитиб туради. Хонандага уларнинг ижоди ёқади. Достон Эргашевга қайси аёл хонанда била дует куйламаслиги ҳақида савол берилганда, у Муниса Ризаева дея жавоб берган. У бунга ҳамкасби билан санъатдаги йўналиши бир-бирга ўхшамаслигини сабаб қилиб кўрсатган.

«Аёл хонандалардан Юлдуз Турдиевани кўп эшитаман. Ижоди ёқади. Севинч Мўминовани ҳам эшитиб тураман. Менинг фикрим, агар мусиқий томонга келадиган бўлсак, Муниса Ризаева билан менинг йўналишим тушмаслиги мумкин. Зиёда ёки Юлдуз Турдиевага тушиши мумкин. Муниса Ризаева билан йўналишимиз тушиши қийин. Бу менинг фикрим», — дейди у.