Интервью

Дилфуза Исмоилова салкам 3000 долларлик соатини кўрсатди — видео

Актриса уни Америкадан олганини айтган

Дилфуза Исмоилова салкам 3000 долларлик соатини кўрсатди — видео

Хонанда, актриса Дилфуза Исмоилова YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳасига берган интервьюсида салкам 3000 долларлик соатини кўрсатди.

Унинг сўзларига кўра, соатни Америкага борган пайти олган. Дилфуза Исмоилова у ерга эса 3-4 марта борган. Актриса соатни чегирма нархда 2800 долларга олганини айтган. Шунингдек, хонанда америкаликларнинг ҳаётига ҳавас қилишини таъкидлаган.

«Бу соатни Америкадан сотиб олганман. У ерга 3-4 марта борганман. Ўша пайти 2800 долларг олганман. Чегирма пайти олганман. Мен америкаликларнинг ҳаётига ҳавас қилганман», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дилфуза Исмоилова тўйда одамлар сабаб оёғини синдириб олганди. Унинг сўзларига кўра, бу воқеа Фарғонада бўлган. Хонанда тўй хизматларидан бирида қўшиқ куйлаётганда, уни одамлар ўраб олган. Шундан сўнг актрисанинг оёғи қайрилиб кетган. Шу пайт одамлар унинг қайрилган оёғини босиб олган. Дилфуза Исмоилова бу воқеадан кейин 3-4 кун давомида юрган. Кейин хонанданинг оёғи ишиб кетган. Шифокорга борганда унга оёғи цинганини айтишган.

«Оёғим Фарғонада синди. Қайрилиб кетганди. Шунда ҳам 3-4 кун юрдим. Кейин шифокорга борсам синибди. Тўйда одамлар қўшиқ айтаётганимда ўраб олди. Оёғим қайрилиб кетгандан кейин босиб олишди», — дейди хонанда.