Интервью

Дилдора Ниёзова ҳижобга киришига нима туртки бўлганини айтди — видео

Хонанда бундай қарорга бир кунда келганини таъкидлади

Дилдора Ниёзова ҳижобга киришига нима туртки бўлганини айтди — видео

Хонанда Дилдора Ниёзова «Daryo.uz»га берган интервюсида ҳижобга киришига нима туртки бўлганини айтди.

У тўғри қарор қилганига ишонади. Хонанда рўмолни туғилган кунида ўраган ва бир кунда шу қарорга келган. Дилдора Ниёзова ўша пайтда исломий тўйлар кам бўлганини айтди. Шу сабаб хонанда тўйларга чиқмасликка қарор қилган. Созанда йигитлари эса унга ҳали кечмаслигини айтиб, ҳижобини ечишини сўраган. Хонанда ҳижобга кирганини одамлар билмагани билан Худога ваъда бериб қўйганини айтган ва рўмолини ечмаслигини таъкидлаган. Хонанда ўша вақтда соғлигида муаммолар бўлганини айтди. Рўмол ўрагач, кўнгли хотиржам бўлган ва ўзини бахтиёр ҳис қилган.

«Ҳеч нима ўзидан-ўзи бўлмайди. Мен тўғри қарор қабул қилганман деб ўйлайман. Ўша пайтда кетма-кет тўйларим бор эди. Хит бўлган қўшиқларим чиққанди. Ўша куни туғилган куним эди. Турмуш ўртоғим келди ва мен ҳижобга кирдим. Ўша пайтда исломий тўйлар кўп бўлмаган. Шунинг учун тўйларга чиқмасликка қарор қилганман. Созанда йигитлар келиб, рўмолимни ечишга кечмаслигини айтган. Мен эса ундай қилолмаслигимни таъкидлаганман. Ҳақиқатан, соғлиғимнинг мазаси бўлмади. Охирги пайтлар шу даражага келдимки, ўлиб қолсам керак деб ўйладим. Шундан кейин рўмол ўрайман, хайрли бўлсин дедим. Созандаларимнинг гапидан кейин ‘Мени ҳеч ким кўрмаган бўлса ҳам Аллоҳга ваъда бериб қўйдим-ку’, дедим. Агар қисматимда санъатда юриш бўлса, тўйларга чиқаман дедим. Ҳижобга кирганимдан кейин қалбим хотиржам бўлди. Мендан бахтли инсон йўқ эди», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дилдора Ниёзова санъатга қайтишга эрини қандай кўндирганини айтган. Тўй хизматларидан бирида унга бир онахон эри тўйга чиқишга рухсат бермагани ҳақида савол берган. Хонанда бу саволга жавоб бермагунча тўйхонадан чиқиб кетмаган. Дилдора Ниёзова ўша даврада бўлган аёллар қайси бири эри билан жанжаллашиб қолмагани ҳақида сўраган. Аёллар эса кулган. Хонанда турмуш ўртоғининг кўнглини олгани учун тўйларга чиқишга рухсат берганини таъкидлади.

«Тўй хизматига борганимда, бир онахон ёнимга келиб, ‘Сизни эрингиз тўйларга чиқармайман деганди. Қўшиқ айтяпсизми?’, деди. Ўша тўйхонадан шу саволга жавоб бериб чиқиб кетдим. Мен ‘Орангизда жанжаллашиб қолмаган аёллар борми?’, деб сўрадим. Шунда ҳамма аёллар кулди. ‘Менинг ҳам эрим жаҳли чиққанда гапирадида. Мана кўнглини олгандим тўйга чиқаряпти’, дедим. Мен оғирроқ бўлгандим мана яна санъатда давом этяпман», — дейди Дилдора Ниёзова.