Интервью

«Бонуни йигити бор» қўшиғи Бонамурга аталганми? — видео

«Менимча, кўрсатиш вақти келди», — дейди у

«Бонуни йигити бор» қўшиғи Бонамурга аталганми? — видео

Инстаблогер, хонанда Ахрор Алихонов «Shoubiz.uz»га берган интервюсида «Бонуни йигит бор» қўшиғи Бонамурга аталгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Унинг сўзларига кўра, ҳамма шундай ўйлаган. Ҳаттоки, Бонамурнинг ўзи ҳам ундан жонли эфир пайтида бу ҳақда сўраган. Бироқ инстаблогер тарона Бонамурга аталмаганини айтди. У қиз ўйлаб топилган. Улар қўшиқ ёзаётган вақтида машҳур исм излаган ва Бону исмига тўхталган.

«Ҳамма Бонамур деб ўйлаяпти. Унинг ўзи жонли эфир пайтида ҳам сўради лекин ундай эмас. Менимча, кўрсатиш вақти келди. Бу шунчаки ўйлаб топилган. Биз қўшиқ ёзаётган пайтимизда ғоя бўлган. Бизга машҳур исмлардан бири керак бўлган. Бону исми жуда кенг тарқалган. Шунинг учун бу исмни танлашга қарор қилганмиз. Бу қўшиқ кимгадир аталмаган. У ўйлаб топилган», — дейди Ахрор Алихонов.