Интервью

Бобур пародист пардоз билан тўйга чиқиши қанча бўлишини айтди — видео

«Кимдир пардоз билан тўйга боришимни сўрайди», — дейди у

Бобур пародист пардоз билан тўйга чиқиши қанча бўлишини айтди — видео

Пародист Бобур Рўзиқулов YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида пардоз билан тўйга чиқиши қиммат бўлиши ва унинг нархини айтди.

Пародиячи баъзилар ундан тўйга пардоз билан келишини сўрашини айтди. Бобур Рўзиқуловнинг Тошкент шаҳридаги тўйларга пардоз билан чиқиши 300 долларни ташкил қилади. Унинг сўзларига кўра, «макияжсиз» хизматларга 100 доллардан 150 долларгача чиқади. Бобур Рўзиқулов ўғил бола кийимини кийиб ҳам пародия қилишини таъкидлаб ўтди.

«Кимдир пардоз билан тўйга чақиргиси келади. Лекин пардоз билан тўйга чиқишим қиммат бўлади. Тошкентга 300 долларга чиқаман. ‘Без макияж’ 150 долларга чиқаман. 100 долларга ҳам чиқишим мумкин. Пардоз билан тўйга бориш учун пардоз қилдираман, ҳайдовчи гаплашаман, либосчига пул бераман. Агар ўғил бола кийимда келиб, Юлдуз Усмонованинг қўшиғини айтиб бер деса, унга ҳам боравераман», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бобур пародист ижодига рафиқасининг муносабати қандайлигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, биринчи турмуш ўртоғи бошидан унинг фаолияти қандайлигини билган ва қўллаб-қувватлаган. Пародист уни ҳозир ҳам ҳурмат қилиши ва дўст сифатида яхши кўришини таъкидлаган. У ҳозирда иккинчи бор оила қуриш арафасидалигини ҳам яширмади. Бобур Рўзиқулов бўлажак турмуш ўртоғи жуда яхшилигини айтиб ўтган.

«Фаолиятимни бошидан билган. У мени қўллаб-қувватлаган. Севишиб турмуш қурганмиз лекин ҳозир биринчи турмушим билан ажрашганман. Уни ҳурмат қиламан ва дўст сифатида яхши кўраман. Биринчи турмушимдан фарзандим бор. Самира қизим 7 ёш. Ҳалигача унга ёрдам керак бўлса, бераман. Бўлажак турмуш ўртоғим жуда ҳам яхши. У билан ҳали энди тўй қиламиз. Лекин Иймонага тўй қилмасдан бирорта чет давлатига айланишга саёҳатга кетишни тавсия қиляпман», — дейди у.