Бобур пародист ижодига рафиқасининг муносабати қандайлигини айтди — видео
«Бошидан билган», — дейди у
Пародист Бобур Рўзиқулов YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида ижодига рафиқасининг муносабати қандайлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, биринчи турмуш ўртоғи бошидан унинг фаолияти қандайлигини билган ва қўллаб-қувватлаган. Пародист уни ҳозир ҳам ҳурмат қилиши ва дўст сифатида яхши кўришини таъкидлаган. У ҳозирда иккинчи бор оила қуриш арафасидалигини ҳам яширмади. Бобур Рўзиқулов бўлажак турмуш ўртоғи жуда яхшилигини айтиб ўтган.
«Фаолиятимни бошидан билган. У мени қўллаб-қувватлаган. Севишиб турмуш қурганмиз лекин ҳозир биринчи турмушим билан ажрашганман. Уни ҳурмат қиламан ва дўст сифатида яхши кўраман. Биринчи турмушимдан фарзандим бор. Самира қизим 7 ёш. Ҳалигача унга ёрдам керак бўлса, бераман. Бўлажак турмуш ўртоғим жуда ҳам яхши. У билан ҳали энди тўй қиламиз. Лекин Иймонага тўй қилмасдан бирорта чет давлатига айланишга саёҳатга кетишни тавсия қиляпман», — дейди у.
Маълумот учун, Бобур Рўзиқулов Бобур пародист тахаллуси билан танилган. У Юлдуз Усмонова, Мавлуда Асалхўжаева ҳамда Феруза Жуманиёзоваларга тақлид қилади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
У шу пародиялари билан тўйларга хизматга чиқади. Бобур Рўзиқуловнинг таъкидлашича, унинг ўзига яраша аудиторияси ва мухлислари бор.
Посмотреть эту публикацию в Instagram




