Интервью

«Бир ҳафта эфирдан четлатилганман». Анвар Азимов жонли эфирда қилган хатоси ҳақида гапирди — видео

Телебошловчи бу воқеа радиода бўлганини айтди

«Бир ҳафта эфирдан четлатилганман». Анвар Азимов жонли эфирда қилган хатоси ҳақида гапирди — видео

Суҳандон, бошловчи Анвар Азимов YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида жонли эфирдаги хатоси сабаб бир ҳафта эфирдан четлатилганини ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, бу воқеа радиода ишлаб юрган пайти бўлган. Бошловчи жонли эфирда ўйин олиб бораётганда, «зато» сўзини ишлатган. Шу сабаб у 1 ҳафта эфирдан четлатилган. Телебошловчи буни ўйиндан завқланиб кетганидан айтиб юборганини таъкидлади. Бироқ Анвар Азимов бу ҳолатдан тушкунликка тушиб қолмаган. У доим ўзини ҳаммаси яхши бўлишига ишонтирган.

«Радиода ишлаётганимда эфирдан четлатишган. Радиода жонли эфирда ўйин олиб бораётган пайтда русча ёки ўзбакча гапириш керак. Ўша пайти ўйиндан завқланиб, тингловчининг ҳис-ҳаяжони билан қўшилиб кетиб ‘зато’ деб юборганман. Шунда бир ҳафта эфирдан четлатилганман. Бундай воқеалар кўп бўлган лекин тушкунликка тушмаганман. Мен доим ўзимга ҳали ҳаммаси зўр бўлади дердим», — дейди бошловчи.