Интервью

Бекзод Абдумаликов «Мактаб» сериалида қандай қийинчиликлар бўлганини айтди — видео

«Ўша пайтда ёз эди», — дейди у

Бекзод Абдумаликов «Мактаб» сериалида қандай қийинчиликлар бўлганини айтди — видео

«Мактаб» сериали орқали танилган актёр Бекзод Абдумаликов «Shoubiz.uz» нашрига берган интервьюсида суратга олиш жараёнида қандай қийинчиликлар бўлганини айтди.

Сериал ёзда суратга олинган. Кунлар жуда иссиқ бўлган. Бекзод Абдумаликов шундай ҳолатда тепаликка югуриб чиққан. Ўша саҳна эффектли чиқиши учун актёр тепаликдан пастга ҳам югуриб тушган. Бироқ хонанда сериал омадли чиққандан сўнг қийинчиликлар кўзга кўринмай қолганини айтди.

«Ўша пайтда ёз эди. Жуда ҳам иссиқ бўлган. Сериалда дўстларимнинг олдига югурадиган саҳнам бор. Ўша вақтда қийинроқ бўлган чунки қуёш ва биз у саҳнани қайта-қайта суратга олганмиз. Шу саҳнада аввал тепаликка қараб югурганман ва қайта пастга тушганман. Шу мен учун қийинроқ бўлган. Сериал чиққандан сўнг омадли бўлганидан хурсанд бўлдик ва қийинчиликлар кўзга кўринмади», — дейди актёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Мактаб» сериалининг бир серияси учун қанча пул сарфланиши маълум бўлганди. Сериал бош продюссери Шоҳрух Муртазаев веб сериалнинг ҳар бир қисмига 20 миллион сўмдан кўпроқ маблағ кетишини, бироқ бу пул ҳам ўртача нарх ва бозор нархининг бир-биридан фарқ қилиши туфайли етмаслигини айтди.

«Сериалнинг бир қисми учун сарфланадиган пулни тахминан айтадиган бўлсам 20 миллион сўмдан кўп. Бозор нархининг ўртача нархдан баландроқ бўлганлиги боис шу маблағ ҳам етмайди»,— дейди веб сериал продюссери Шоҳруҳ Муртазаев.