Интервью

Азиз Раметов тўйидаги хатоси учун Шукурулло Исроилов ва Имрондан узр сўради — видео

Актёр иккала ижодкорни ҳам ҳурмат қилишини таъкидлади

Азиз Раметов тўйидаги хатоси учун Шукурулло Исроилов ва Имрондан узр сўради — видео

Хонанда, актёр Азиз Раметов YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида қизиқчи, актёр Шукурулло Исроилов ва хонанда Имрондан узр сўради.

Азиз Раметов никоҳ кечаси тўйхонада кўп ўтиришни хоҳламаган. Бироқ тўйхонага киргач, кўп вақт қолиб кетган. Шунинг учун у хонанда Шоҳруҳхонни кузатиб, ўзи ҳам чиқиб кетишга ҳаракат қилган. Ўша вақтда Шукурулло Исроилов ҳамда Имрон уни табриклаш учун келган. Азиз Раметов эса қайтса яна ичкарида қолиб кетишини ўйлаб кирмаган. Шукурулло Исроилов эса уни тўйхонада 10 дақиқа қидирган.

«Шукурулло акамдан узр сўрайман. Бир оғиз илтимос қилганим учун Имрон билан бирга етиб келди. Мен тўй куни Шоҳруҳхонни кузатиб тўйхонадан ташқарига чиқдим. Шундан кейин кетмоқчи эдим. Ўша пайти Шукур ака келиб қолди. Агар ичкарига қайтиб кирганимда қолиб кетардим. Шукурулло Исроилов исмимни айтиб, 10 дақиқа тўйхонада қидирди. Мени табриклаш учун келганди. Менимча дили оғриди. Мен иккаласидан ҳам узр сўрайман. Имрон ‘Тез кунда тўй бўлади’ дуэтини менинг илтимосим билан айтганди. Мен уни ҳурмат қиламан. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат», — дейди у.

Аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова Алишер Узоқовдан узр сўраганди. Шаҳзода Муҳаммедова телеканалдаги кўрсатувнинг суратга олиш жараёнида иштирок эта олмаган. Актриса бунинг сабабини «съёмка» Ҳайит кунига тўғри келгани билан изоҳлади. Дизайнер 4 та телеканалда ишлаган бўлса, уларнинг барчасида суратга олишдан 1 кун олдин хабар берилганини таъкидлади.

«Кеча кела олмаганим учун хафа бўлмадингизми? Ҳайитда ҳеч қачон суратга олиш ишлари бўлмаган. Бир кун олдин телефон қилиб чақириш керак. 4 та телеканалда ишлаганман. Ҳар доим қўнғироқ қилишган», — дейди у.

Шунингдек, Феруза Норматова ҳам омма олдида Шаҳзод Султоновдан узр сўраган. Унинг сўзларига кўра, Шаҳзод Султонов билан орасида кўп хафагарчилик бўлган. Ўша вақтда актриса ўзини ҳақ деб ўйлаган, бироқ ҳақиқатнинг тагига етгач, уялиб қолган. Феруза Норматова актёрдан узр сўраб, бошқа бундай хато қилмасликка ваъда берган.

«Мен ҳозир шахсий нарсани оммага эълон қилмоқчиман. Бу нарсани очмоқчи бўлганимнинг сабаби бор. Менга ўхшаб яхши ижод қилаётган инсонлар арзимаган хатони деб ажралиб кетган. Шаҳзод Султонов билан бизда арзимаган хато эмас, анча катта хатолар бўлди. У билан кўп бирга ишлаётганимни кўрагандингиз. Орамизда кўп хафагарчиликлар бўлди. Шу пайтгача мен ўзимни ҳақ деб ҳисобладим. Бунинг тагига етганимдан кейин уялиб қолдим. Кўп хато қилдим. Шу сабабли мен Шаҳзод Султоновдан узр сўрамоқчиман. Аёл киши деб мени авайлаганингиз учун раҳмат айтаман. Қилган барча хатоларим учун сиздан узр сўрайман. Худо хоҳласа, фақат яхши кунларда кўришиш ва ишлаш насиб қилсин», — дейди актриса.