Интервью

Азиз Раметов «Арслон изидан» фильми сабаб қамалганини айтди — видео

Актёр шу фильмдан 90 минг доллар гонорар олган

Азиз Раметов «Арслон изидан» фильми сабаб қамалганини айтди — видео

Хонанда, актёр Азиз Раметов YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида «Арслон изидан» фильми сабаб қамалганини айтди.

Шу фильмда суратга тушиш учун актёрга 7 йил олдин кунига 1000 доллардан гонорар берилган. У умумий ҳисобда 90 минг доллар фойда олган. «Арслон изидан»нинг суратга олиш ишлари Москвада бўлган. Азиз Раметов ўша жойда рухсатсиз қурол олиб юрган. Шу сабабли у қамалиб ҳам чиққан.

«3 ойда 90 минг доллар топганман. ‘Арслон изидан’ фильми билан дунёга чиқмоқчимиз. Бундан 7 йил олдин Москвага кинога тушиш учун борганман. Кунига 1000 доллардан берган. Шу фильмни деб қамалиб қолганман. Ўша вақтдаги Азиз қизиққон бўлган. Рухсатсиз қурол билан маҳаллада юрганман», — дейди у.