Интервью

Азамат Ахроров илк фильмига қанча пул сарфлаганини айтди — видео

Актёр яхши чиқишадиган аёл ҳамкасби кимлигини ҳам айтди

Азамат Ахроров илк фильмига қанча пул сарфлаганини айтди — видео

Режиссёр, актёр Азамат Ахроров «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида ижодидаги энг қиммат фильм қайсилигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, карьераси давомида Суғдиёна Азимова билан ишлаш ёққан. Улар илк фильмида бир-бири билан урушиб кетган. Ўшанда Азамат Ахроров сўзларини ёдлаб «съёмка»га борган. Суғдиёна Азимова эса кўпроқ имправизация билан ишлаган. Келишмовчилик шундан чиққан.

«Карьера давомида менга Суғдиёна Азимова билан ишлаш ёққан. Энг ёқмагани ҳам у билан бўлган. Чунки биринчи фильмимизда тайёрланиб борганман. Суғдиёна кўпроқ имправизация қилади. Ўшанда роса жанжаллашганмиз. Шундан кейин биз яхши чиқишиб кетдик. Суғдиёна билан ‘Қайсаргинам’ фильмимиз ҳалигача рейтинги юқори», — дейди актёр.

Режиссёр фаолиятидаги энг қиммат фильмлар «Нотаниш қотил 2» ҳамда «Гуноҳ» бўлганлигини айтди. Актёр улар учун ўртача 30 минг доллар сарфлaган. Ўша вақтда кинолар 4-10 минг долларга суратга олинган. Азамат Ахроров ушбу фильмларда гонорари кўп бўлган актёрларни ўйнатган. Актёр шу кинокартиналар учун кетган маблағ ўзини оқлаганини ҳам таъкидлаб ўтди.

«Енг бюджети катта фильмим ‘Нотаниш қотил 2’ ва ‘Гуноҳ’. Ўша даврда 30 минг доллар кетганди. У пайтда 4-10 минг долларга кино олишарди. Шу вақтда менга кўпчилик ‘Бир кинонинг пулига Улуғбек Қодировни ўйнатиб нима қиласан?’, деганди. Мен барибир шу актёр роль ижро этишини хоҳлаганман. Иккинчи бюджети юқори фильмимда Жавоҳир Зокиров ўйнаган. Унинг ҳам гонорари юқори. Актёрлардан бошқа ҳам шу икки фильм учун жуда кўп пул кетган. Кинолар учун кетган пуллар ўзини оқлаган», — дейди у.

Аввалроқ Азамат Ахроров ишлаган фильмларидан қанча даромад кўришини айтганди. Азамат Ахроровнинг сўзларига кўра, ҳар бир ишлаган киносидан 40-50 минг доллар, баъзида эса кунига 3500 минг доллар фойда қилган. Актёр у ишлаган киноларга 40-50 минг одам тушганини айтди. Шунингдек, у ўша пулга иккита ҳовли қуриш мумкинлигини таъкидлади.

«Ўтириб яқинда ҳисоблаб чиқсам, ҳар бир кинойимдан 40-50 минг доллар фойда қилганман. Кунига 3500 минг доллар шунчаки топганман. Кинога 40-50 минг одам тушган. Телефон қиларди ‘Азамат пул жўнатяпмизʼ. Майли жўнатинг дердим. Аҳмоқ бўлганман. Ҳозир иккита ҳовлини қотириб қўйган бўлардим», — дейди Азамат Ахроров.