Интервью

Анвар Азимов иккинчи турмуши борлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди — видео

«Жуда рашкчиман», — дейди у

Анвар Азимов иккинчи турмуши борлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди — видео

Суҳандон, телебошловчи Анвар Азимов YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида иккинчи турмуши борлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Лойиҳа давомида бошловчи Анвар Азимовга аввалроқ бир қиз билан тушган суратлари тарқалганини айтган ва ҳамкасбидан бу унинг иккинчи турмушилиги ҳақида савол берган. Анвар Азимов эса битта оиласи борлигини таъкидлаб, қиз билан яхши ниятда суратга тушган бўлиши мумкинлигини айтган. Шунингдек, бошловчи жуда рашкчилигини ҳам айтган. Шу сабабли у Instagram саҳифасига оилавий суратларини жойламайди.

«Мен гул кўтариб юрган қиз ҳақида билмайман. Мен у расмга яхши кўнгилда тушган бўлишим мумкин. Лекин бу менинг битта турмушим бор ва Худо хоҳласа охиргиси бўлади. Мен Instagram саҳифамга оилавий суратларимни жойламайман. Жуда ҳам рашкчиман», — дейди бошловчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анвар Азимов жонли эфирда қилган хатоси ҳақида гапириб берганди. Унинг сўзларига кўра, бу воқеа радиода ишлаб юрган пайти бўлган. Бошловчи жонли эфирда ўйин олиб бораётганда, «зато» сўзини ишлатган. Шу сабаб у 1 ҳафта эфирдан четлатилган. Телебошловчи буни ўйиндан завқланиб кетганидан айтиб юборганини таъкидлади. Бироқ Анвар Азимов бу ҳолатдан тушкунликка тушиб қолмаган. У доим ўзини ҳаммаси яхши бўлишига ишонтирган.

«Радиода ишлаётганимда эфирдан четлатишган. Радиода жонли эфирда ўйин олиб бораётган пайтда русча ёки ўзбакча гапириш керак. Ўша пайти ўйиндан завқланиб, тингловчининг ҳис-ҳаяжони билан қўшилиб кетиб ‘зато’ деб юборганман. Шунда бир ҳафта эфирдан четлатилганман. Бундай воқеалар кўп бўлган лекин тушкунликка тушмаганман. Мен доим ўзимга ҳали ҳаммаси зўр бўлади дердим», — дейди бошловчи.