Интервью

«Қаматиб юборган». Иймона Фармонова илк бор эрининг биринчи хотини билан бўлган можаролар ҳақида гапирди — видео

Инстаблогер ўша аёл сабаб эри қамалганини айтди

«Қаматиб юборган». Иймона Фармонова илк бор эрининг биринчи хотини билан бўлган можаролар ҳақида гапирди — видео

Инстаблогер, актриса Иймона Фармонова YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида эрининг биринчи хотини билан бўлган можаролар ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, бу воқеалар ҳомиласидан айрилгандан сўнг содир бўлган. Блогер боласини олдиргандан кейин тоғасининг уйида даволанган. Ўша вақтда эрининг биринчи хотини уларнинг уйига бориб жанжал қилган. У собиқ эрининг мол-мулки иккига бўлинишини талаб қилган. Жанжал пайти эрининг жаҳли чиқиб, аёлни ҳақоратлаган. Аёл эса собиқ эрини устидан ёзиб, 10 кунга қаматган. Шу воқеалардан сўнг Иймона Фармонова турмуш ўртоғи билан бирга уйидаги ҳеч нарсани олмай чиқиб кетган.

«Мен ҳомиламдан айрилганимдан кейин тоғамникига кетиб даволанганман. Ўша пайтда эримнинг собиқ хотини уйга бориб жанжал қилган. У эримнинг ҳамма нарсаси иккига бўлинишини талаб қилган. Бу хабарни телефон орқали эшитганман. Эрим ҳам жаҳл устида у аёлга ҳақоратли сўзлар ишлатган. Кейин у аёл ‘Мени ҳақоратлади’, деб ёзиб берган. Шу сабабли эрим 10 кунга қамалиб чиққан. Ўша вақти кўпчилик ‘Нега уйингиздан чиқиб кетдингиз? Нега ҳамма нарсангиздан айрилдингиз’, деб сўраганди. Мана сабаби. Уйда қолган нарсаларимдан бирортасини олмаганман. Эримнинг биринчи хотини менга турмуш ўртоғимни милиция ходимлари олиб чиқиб кетаётгани акс этган видеони жўнатган. Бундан ташқари, бизнинг янги таъмирлатган уйимизда турли хил видеолар олиб менга жўнатган. ‘Telegram’га тарқатиб юбораман’, деган. Ҳозир уй судга топширилган. Кийимларим ва нарсаларимнинг бирортасини бермаган», — дейди блогер.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иймона Фармонова 23 ёшигача 2 марта турмушга чиққанини маълум қилганди. У биринчи марта оила қурганида, 18 ёш бўлган. Улар совчи орқали танишган. Иймона Фармонова биринчи турмуши ҳақида ёмон гапиришни истамайди. Инстаблогер 2021 йил ноябрь ойида иккинчи марта оила қурган. У шунгача икки марта турмушга чиқиш ҳақида ҳеч қачон ўйламаганини таъкидлади.

«Мен икки марта турмушга чиққанман. Буни кўриб, ‘тавба қилдим’ дейишингиз ҳам хато. Мен ҳам ҳеч қачон икки марта турмуш қураман деб ўйламаганман. Биринчи марта 18 ёшимда оила қурганман. Биз совчилар орқали танишганмиз. Биринчи оилам ҳақда ёмон гапириш ниятим йўқ. Ҳаммани бахтини берсин. Иккинчи турмушимни ноябрь ойида қурдим», — дейди Иймона Фармонова.

Шунингдек, актриса иккинчи эри билан тушган суратини эълон қилганди. У кузатувчиларининг бир қанча саволига жавоб берган. Шунда ундан эрининг неча ёш кичиклиги ҳақида савол берилган. Блогер эса турмуш ўртоғи билан тушган суратини эълон қилган ва ундан 8 ёш кичиклигини айтган.

«Ҳа, ростдан ҳам ёши анча катта. Турмуш ўртоғим 1991 йил. Мен эса 1999 йилда туғилганман. Ўртамизда 8 ёш фарқ бор», — дейди у.