Интервью

«Ҳали бундай қилмагандик». Отабек Мирзахолов концертдаги янгилик ҳақида айтди — видео

«Браво» жамоасининг концерти 10-20 сентябрь куни бўлиб ўтади

«Ҳали бундай қилмагандик». Отабек Мирзахолов концертдаги янгилик ҳақида айтди — видео

«Браво» жамоаси аъзоси, актёр Отабек Мирзахолов YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида куздаги концертдаги янгилик ҳақида айтди.

Жамоа аъзолари 10-20 сентябрь кунлари Халқлар дўстлиги санъат саройида концерт бермоқда. Отабек Мирзахолов ўша концертда «Янги қўшнилар» номли саҳна кўриниши борлигини айтди. Актёр шу кўриниш учун саҳнада 3 та уй қурилаётганини таъкидлади. Отабек Мирзахоловнинг ўзларига кўра, айнан шу сабаб концерт учун ишлаш қизиқ бўлмоқда.

«Бу сафар кўп қаватли уйларда ‘Янги қўшнилар’ деган саҳна кўриниши қилганмиз. Саҳнада 3 та уй қурамиз. Воқеа ўша ерда бўлади. Саҳналаштирилган кино каби саҳна кўриниши қилганмиз. Воқеа битта бошланиб кейин 3 та уйда ҳам давом этиб, охирида якун топадиган нарса. Шахсан биз бу каби саҳна кўриниши қилмаганмиз. Шунинг учун бу билан ишлаш ҳам қизиқ бўляпти лекин ўзига яраша машаққати ҳам бор. Сабаби катта декорация қилиняпти. Одам яшаса бўладиган 3 та уй қуряпмиз. Мен учун бу ишни қилиш қизиқроқ», — дейди у.