Интервью

«Қадримга ачиндим». Дилноза Кубaева «Барон 2»дан қанча гонорар олганини айтди

«Ҳаммасини ичимга ютдим», — дейди у

«Қадримга ачиндим». Дилноза Кубaева «Барон 2»дан қанча гонорар олганини айтди

Театр ва кино актрисаси Дилноза Кубаева Миллий кинематографияни ривожлантириш марказининг Telegram каналига берган интервьюсида «Барон 2» фильмидан қанча гонорар олганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳақда гапиришни истамайди. Актриса турли хил важлар билан унга фильмдан 321 минг сўмдан кўпроқ гонорар берилганини айтди. Дилноза Кубаева шундан сўнг ўзининг қадрига ачинганини таъкидлади. Хонанда буджетга олинадиган кинолардан ҳеч қачон юқори гонорар олмаганини айтди.

«Мен ҳаммасини ичимга ютадиган, оғир-вазмин аёлман, балки шу сабабдир ‘Барон-2. Соғинч’да олган гонорарим ҳақида айтгим келмаяпти. У ерда жуда хунук бир ҳолат бўлди. Бироз келишмовчилик ҳам бўлган, тўғрисини айтсам, озгина қадримга ачиндим. Бу ҳақда биринчи маротаба айтяпман. Лекин барибир муроса қиладиган халқмизда. Ўзбеклигимга бориб андиша қилиб, жим кетдим. Лекин юрагимдаги оғриқ ҳали ҳам кетмаяпти. Қорнимга эмас, қадримга йиғлаяпман деган гап бор. Кўп нарсалар Ўзбекистон кинематографияни ривожлантириш агентлиги раҳбариятига маълум бўлмайди. Аммо бу томонлама ҳақ-ҳуқуқларимиз ҳам поймол бўляпти. Рустам ака Саъдиев менинг устозим ҳисобланади. ‘Фильмда сиз роль ижро этган саҳналар жуда ҳам кам’ каби важлар билан 321 минг сўмдан ошиқроқ гонорар олдим. Шу нарса мени бир ойдан буён ичимни ейди. Наҳотки?! Шунда ҳам бизлар кинони яхши кўрамиз, барибир кино деймиз. Аммо уялдим, қадримга ачиндим. Энг катта олган гонорарим хусусий фильмда бўлган бўлса керак. Лекин буджетга олинадиган кинолардан ҳеч қачон юқори гонорар олмаганман», — дейди актриса Дилноза Кубаева.