Интервью

Абдулла Қурбоновнинг автоҳалокатига нима сабаб бўлгани очиқланди — видео

Бу ҳақда унинг ўғли гапирди

Абдулла Қурбоновнинг автоҳалокатига нима сабаб бўлгани очиқланди — видео

Хонанда Абдулла Қурбоновнинг ўғли Музаффар Қурбонов «Shoubiz.uz»га берган интервьюсида отаси нима сабабдан автоҳалокатга учгаранини маълум қилди.

Автоҳалокат содир бўлган пайти Музаффар Қурбонов туғилган кунда бўлган. У отаси Сергелидаги тўйдан чиқиб, Юнусободдаги хизматга шошганини айтди. Шунинг учун хонанда машинани тез бошқарган. Оқибатда бошқа машинага бориб урган. Музаффар Қурбонов отасига ҳеч нарса қилмгани ва урилган автомобилнинг эгаси билан ҳам келишувга эришилганини айтди.

«Одамлар нега ундай бўлиб кетганига тушунмайман. Мен яқин дўстимнинг туғилган кунида эдим. Отам хизматга кетаётган бўлган. Сергелидаги хизматдан чиққан. Ўша тўйда Мустафо акам ҳам бўлган. У отамнинг тўйхонадан тез чиқиб кетганини айтди. Йўлда кетаётганида автоҳалокатга учраган. Шундан кейин отам машинани ташлаб, таксида тўйга кетган. Ким ундай хабар чиқарганини билмайман. Автоҳалокат ҳақида эшитганимдан сўнг 5 дақиқа ўтгач, интернетда маст ҳолатда экан мазмундаги хабарлар тарқалди. Одамнинг орқасидан билиб-билмай гапириш яхши эмас. Худога шукур ҳеч нима қилмаган. Отам машинани урган. Ўша машинанинг эгасига ўзим тушунтирдим. Отам келгандан кейин ҳаммаси ҳал бўлди. Айб отамда бўлган. Тез ҳайдаган», — дейди у.

Абдулла Қурбонов 2 июль куни автоҳалокаатга учраганди. Унинг автоҳалокатга учраганини ўғли Музаффар Қурбонов тасдиқлади. Ижтимоий тармоқларда бунга у машинани маст ҳолатда бошқаргани сабаб бўлгани айтилган. Бироқ, Музаффар Қурбонов бу ёлғон эканини, отаси хизматга кетар вақтида машинани уриб олганини айтди. Шунингдек, ҳозирда отасининг соғлиғи яхши эканини таъкидлади.