Жонли эфир вақтида автоҳалокатга учраган Согдиана соғлиғи ҳақида маълумот берди — фото
Хонанда мазкур воқеадан сўнг илк бор фото жойлади
Актриса, хонанда Согдиана Instagram саҳифасида соғлиғи ҳақида маълумот берди.
Хонанда автоҳалокатга учраганидан сўнг илк бор ижтимоий тармоқдаги саҳифасига сурат жойлади. У расм остидаги изоҳда касал бўлганини маълум қилди. Хонанданинг сўзларига кўра, телефонни қўлида ушлаб туришга ҳам кучи етмаган. Актриса аҳволи секинлик билан яхшиланаётганини таъкидлади. Шунингдек, у янги лойиҳада чиқишини ҳам айтди.
«Азизларим, ҳаммага салом. Мен ижтимоий тармоқларда анчадан бери бўлганим йўқ. Мен касал эдим. Секин ўзимга келяпман. Сизларни соғиндим. Аммо телефонимни қўлимда ушлаб туришга ҳам кучим етмаяпти. Мен қаердадир ва қандайдир тарзда бирор нарса ёзишни хоҳламадим. Энди ҳамма нарса яхшиланяпти. Ҳар қандай қиз сингари мен ҳам ўзимни тартибга соламан. Нимани ва қаерда кийишни ўйлайман. Бу янги лойиҳадан олинган фотосурат. Мен бу ҳақда тез орада сизларга айтиб бераман. Энг муҳими, ўзингизни асранг», — дейди у.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Согдиананинг жонли эфир пайтида автоҳалокатга учрагани акс этган видео тарқалганди.
Шунингдек, хонанда Озода Нурсаидова актёр Адиз Ражабовнинг автоҳалокатга учраб, вафот этгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди.





