Янгиликлар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Юлдуз Усмонова ва Муниса Ризаеванинг бой бўлиш сабабини айтди — видео

«Уларнинг қош-қовоғига қараш осонмас», — дейди шаҳар ҳокими

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Юлдуз Усмонова ва Муниса Ризаеванинг бой бўлиш сабабини айтди — видео

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев хонандалар Юлдуз Усмонова ҳамда Муниса Ризаеванинг бой бўлиш сабабини айтди.

У Муниса Ризаевага ҳам Юлдуз Усмоновага ҳам осон эмаслигини билдирди. Шаҳар ҳокимининг сўзларига кўра, улар учун битта тўйдаги пул ҳам етарли, бироқ улар ўнта бўлса ҳам боради. Жаҳонгир Ортиқхўжаев 200-5000 меҳмоннинг қош-қовоғига қараб қўшиқ айтиш осон эмаслигини ҳам таъкидлади.

«Мен Муниса Ризаева ва Юлдуз Усмоновага ҳам осон тутмайман. Улар нега бой? Чунки ўнта тўй бўлса ҳаммасига боради. Уларга бир хизматдаги пул ҳам етади. Кечирасиз, лекин 200-5000 меҳмоннинг қош-қовоғига қараб қўшиқ айтиш ҳам осон эмас», — дейди шаҳар ҳокими.