Янгиликлар

Ҳулкар Абдуллаева автоҳалокатга учрагани ростми? — видео

Хонанданинг яқинлари ундан ҳол-аҳвол сўраган

Ҳулкар Абдуллаева автоҳалокатга учрагани ростми? — видео

Хонанда Ҳулкар Абдуллаева Instagram саҳифасида автоҳалокатга учрагани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

YouTube’да унинг автоҳалокатга учрагани ҳақида хабар тарқалган. Шундан сўнг хонанданинг ҳолидан хабар олиб, кўпчилик яқинлари қўнғироқ қилган. Ҳулкар Абдуллаева авҳоли яхши эканини таъкидлаб, ҳозирда Самарқандда концертда эканини айтган.

«Яқинда мен ҳақимда ‘Ҳулкар Абдуллаева автоҳалокатга учради’, деган хабар тарқалиб кетди. Мен соппа-соғман. Жуда кўпчилик менга қўнғироқ қилиб ҳол-аҳвол сўраяпти. Ким бу видеони тарқатиб ўтирган бўлса, YouTube’дан блокланади. Ҳозирда Самарқандда концертдаман», — дейди хонанда.