Янгиликлар

«Туташ тақдирлар»даги қиз узун сочини кесгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди

«Мени эслашганда актриса деб емас, балки сочим билан эслашади», — деди актриса

«Туташ тақдирлар»даги қиз узун сочини кесгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди

«Туташ тақдирлар» сериали орқали машҳурликка эришган актриса Нилуфар Ҳамидова узун сочини кесгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди. У бу ҳақда You Tube’даги «Shok.uz» каналида гапириб ўтган.

«Кесишга-ку кесмадим, лекин тўкилишлар сабаб калта бўлган бўлиши мумкин. Cочимни доим йиғиб юраман. Шунинг учун кесган деб айтишса керак. Турмушга чиқишимдан олдин турли хил рангларга бўярдим. Барибир санъат соҳасида ишлаган одам ўзини ўзгартиргиси келаркан. Ҳозир сочимни яна бўятишим керак», — дейди актриса.

Aктрисанинг айтишича, унинг сочининг калтаришига сабаб назарланганликда деб ҳам ўйлайди.

«Мени эслашганда актриса деб емас, балки сочим билан эслашади. Ҳатто Самарқанд вилояти Ургут туманидаги тўй хизматида бошловчилик қилаётганимда бир ёши катта одам келиб, сочимдан тортган. Нафақат аёллар, балки эркаклар ҳам сочим ўзимники эканлигига ишонишмайди», —  дейди Нилуфар.