Янгиликлар

Тошкентда «Makon Marketing Forum 2022» тўртинчи халқаро маркетинг бизнес-форуми бўлиб ўтади

Форумга Ўзбекистон, Италия, Словения, Қзоғистон, Россиядан экспертлар таклиф этилган

Тошкентда «Makon Marketing Forum 2022» тўртинчи халқаро маркетинг бизнес-форуми бўлиб ўтади

«Hyat Regency Tashkent»да 21 майда етакчи маҳаллий ва хорижий экспертлар, маркетологлар ва йирик компаниялар топ-менежерлари чиқиш қилади, Ўзбекистон шароитида самарали ишловчи маркетинг воситалари тўғрисидаги амалий тажрибалари билан ўртоқлашади.

Форум иштирокчиларида бозор экспертларидан долзарб билимлар олади ва уларни ўз бизнеси ва профессионал ўсиши учун қўллай олади. Форумга Ўзбекистон, Италия, Словения, Қзоғистон, Россиядан экспертлар таклиф этилган. Спикерлар шахсий тажрибалари билан ўртоқлашадилар ва стратегия бизнесни қандай ривожланиши тўғрисида қимматли маслаҳатларини беради.

«Бу йил тўртинчи бор ўтказилаёган Форумнинг асосий вазифаси – Форум ташкилотчиси, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедовнинг фикрига кўра, – ҳар йилги, аллақачон анъанага айланишга улгурган форматни қўллаб-қувватлашдир: йилда бир марта реал тажриба ва билимга эга бўлган маҳаллий ва хорижий маърузачилар маҳаллий энг фаол маркетологлар ва тадбиркорлар билан учрашадилар ва ўзларининг реал кейслари ва ўтган йилдаги кузатувларини ҳамкасблари ҳамда бошловчи мутахассислар билан баҳам кўради.

Бу йил форумнинг асосий мавзуси стратегия этиб танлангани бежиз эмас, чунки маркетингда айнан у катта аҳамиятга эга, тўғри ишлаб чиқилган стратегия брендларга бизнесни самарали ва изчил, бозор ўзгаришларига қарамай ривожлантириш имконини беради».

Бу йил биринчи марта форум уч тилда: инглиз, ўзбек ва рус тилларида ўтади. Бундан ташқари, дунёнинг исталган мамлакатидан қатнашиш имкониятини яратиш учун гибрид иштирок формати қўлланилади, у ўтган йили ўзини ижобий намоён қила олди. Бу форумда онлайн қатнашиш ҳам мумкинлигини англатади. Форумнинг барча тадбирларининг жонли транслясиясини Beeline TV амалга оширади. Анъанага кўра, маърузачиларнинг барча чиқишлари бир ойдан кейин YouTubeдаги «Makon Marketin Маркетинг» каналида эълон қилинади.

«Makon Marketing Forum 2022» маърузачилари:

  • Айнура Худайбердиева, «Ishonch» маркетинг директори (Ўзбекистон);
  • Иля Балахнин, «Paper Planes» бошқарувчи ҳамкори (Россия);
  • Виктор елисеэв, «Select Communication Group» раҳбари (Қозоғистон);
  • Азизбек Юсуфов, «Mirror Management» маркетинг комуникациялари агентлиги бошқарувчи ҳамкори (Ўзбекистон);
  • Малик Каримов, «Korzinka» супермаркетлар тармоғи маркетинг раҳбари;
  • Шоҳруҳ Низамутдинов, «FCB Art group» креатив агентлиги бошқарувчи ҳамкори ва креатив директори (Ўзбекистон);
  • Самир Ахметзянов, «Reformat consulting agency» маркетолог-стратеги (Ўзбекистон);
  • Татяна Равалли, «FCB Art group гроуп» минтақавий стратегик директори (Италия);
  • Святослав Бирюлин, «Sapiens Consulting» раҳбари (Словения);
  • Фарҳод Комилов, «InMarketing» компанияси раҳбари (Ўзбекистон);
  • Роман Масленников, «Взрывной PR» агентлиги директори (Россия);
  • Умид Эргашев, «Division» маркетинг агентлиги директори (Ўзбекистон);
  • Азиз Лутфуллаев, «Division» маркетинг агентлиги бошқарувчи ҳамкори (Ўзбекистон).

Форум доирасида, «Korzinka», «Agrobank» ва бошқа брендлар ребрендингини амалга оширган экспертлар иштирокида компаниялар ребрендинги билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилишга бағишланган панель мунозараси ўтказилади. Форум иштирокчилари Уюшма ҳаётига оид қатор муҳим янгиликларни биринчи бўлиб билиб олади.

Форум арафасида, 20 майда Маркетинг клубининг йиғилиши ўтади, унда «cасе студй» форматида «Division» маркетинг агентлиги асосчилари Азиз Лутфуллаев, Умид Эргашев ва «Reformat Consulting Agency» маркетолог-стратеги Самир Ахметзянов «Ҳавас» ва «Анорбанк» кейслари билан чиқиш қиладилар. Шунингдек, «Ўзбекистон хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, замонавий дунёдаги бизнес стратегияси» маҳорат сабоғи билан «Sapiens Consulting» раҳбари, словениялик эксперт Святослав Бирюлин қатнашади.

22 майда «Hyatt Regency Tashkent»да бир вақтда учта маҳорат сабоғи бўлиб ўтади. Иля Балахнин – «Paper Planes» консалтинг агентлиги бошқарувчи ҳамкори (Россия) маркетинг стратегияси ҳақида батафсил сўзлаб беради, Роман Масленников – «Взрывной PR» агентлиги раҳбари (Россия) портлатувчи пиарни қандай яратиш ҳақида ҳикоя қилади, «Инмаркетинг» компанияси раҳбари Фарҳод Комилов дигитал-маркетингнинг бу йилги трендлари тўғрисида сўзлаб беради.

Форумни Beeline TV жонли транслясияси орқали дунёнинг исталган нуқтасидан томоша қилиш мумкин бўлади. Бу эса, ушбу талабгир ва долзарб контентдан фойдаланиш борасида мамлакатимиздан йироқда бўлган ва Ўзбекистондаги бизнес ва маркетинг долзарб масалалари тўғрисида билишни истаганларда ҳеч қандай географик, вақт ёки бошқа чекловлар бўлмаслигини англатади.

«Makon Marketing Forum 2022» – аввало, профессионалларнинг олға юриш учун зарур бўлган фаол мулоқоти, турли ғоялар ва фикрларни ифодалаш майдони демакдир. Бу – бир кунга маркетингнинг энг самарали воситалари оламига шўнғиш ва индстриянинг долзарб тенденциялари ҳақида хабардор бўлиш имкониятидир.

«Makon Marketing Forum 2022»да қатнашиш ҳар кимга ривожланишнинг янги истиқболларини кўриш ва самарали маркетинг воситалари тўғрисидаги олинган билимларини амалиётда қўллашда ёрдам беришига аминдирлар ва Марказий Осиёдаги ягона ва энг кенг кўламли тармоқ тадбирини фаол қўллаб-қувватлашга чорлайдилар.

Бизнес-форум фаолияти якунланиши билан «2021 йил бренди» V мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилади, унда очиқ халқона овоз бериш ва уюшма экспертлари ҳамда ҳамкорларининг овоз бериши ғолиблари эълон қилинади.

Бу йил истеъмолчиларнинг очиқ овоз бериши @makon_brand_bot Telegram ботида ўтди ва барча иштирокчилар томонидан фаол қўлаб-қувватланди. Бир ой давомида овоз беришда 335 мингдан зиёд истеъмолчи қатнашди, улар 25 та номинацияда 230 та брендга овоз берди.

«2021 йил бренди» мукофотининг 25 та номинацияси ғолибларидан ташқари, 21 майдаги маросимда «Йил шахси», «Ўзбекистон маркетинги ривожига қўшган ҳиссаси учун» ва «Йил кашфиёти» каби махсус совринлар ҳам тақдим этилади.

  • Форум ташкилотчилари — Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси;
  • Бош ҳамкор — Agrobank;
  • Форум дастури — marketing.uz сайтида;
  • Форумга чипталар — iticket.uz ёки +99897 402 28 20.

Ҳамкорлик асосида тайёрланган материал