Янгиликлар

Тиктокер Паризодага дугонаси танасини машина ойнасидан чиқариб ҳаракатлангани учун чора кўрилди — видео

Бу вақтда машинани Паризода бошқарган

Тиктокер Паризодага дугонаси танасини машина ойнасидан чиқариб ҳаракатлангани учун чора кўрилди — видео

Тиктокер Паризода Усмонованинг дугонаси Нигарем тахаллуси билан ижод қилувчи Нигора Азимжонова маъмурий жавобгарликка тортилди.

У Паризода машина бошқараётган пайти гавдаси билан ташқарига чиқиб турган. Инстаблогер бу вазиятни видеога олган ва бу ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.

Шундан сўнг Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ЖХХ ЙҲХБ ходимлари улар билан профилактик суҳбат ўтказган ва уларга нисбатан Маъмурий жиноят тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси «Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш» ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилган.