Янгиликлар

Шоҳжаҳон Жўраев «Кераксан менга» қўшиғининг яралиш тарихи ҳақида гапириб берди — видео

Хонанда бу ҳақда хизматларидан бирида айтган

Шоҳжаҳон Жўраев «Кераксан менга» қўшиғининг яралиш тарихи ҳақида гапириб берди — видео

Хонанда Шоҳжаҳон Жўраев хизматларининг бирида «Кераксан менга» қўшиғининг яралиш тарихи ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, қўшиқ шеърини Абдусамий исмли йигит ёзган. У хонанданинг «Битта бўлсин зўр бўлсин» қўшиғининг матнини ҳам ёзиб берган. Шоҳжаҳон Жўраев «Битта бўлсин зўр бўлсин»дан кейин шоирга яна нима ҳақида куйлаш мумкинлигини сўраган. Абдусамий эса «Кераксан менга»ни ёзиб берган.

«Абдусамий деган шоир йигитимиз шу бўлади. Бу кишига ‘Битта бўлсин зўр бўлсин дегандан кейин яна нима дейиш мумкин?’ десам, ‘Ака, керагидан ортиқ кераксан менга’ дейсиз деди. Шундан сўнг бу йигит шеърни ёзди. Мен эса қўшиқ қилиб айтдим. Шоир шу шеърдан бери қотиб қолган», — дейди у.