Янгиликлар

Шаҳзода Матчонова қачон кинога қайтишини айтди

Актриса ҳозирда фарзанд тарбияси билан банд

Шаҳзода Матчонова қачон кинога қайтишини айтди

Ўзбек кино актрисаси Шаҳзода Матчонова қачон яна кинода суратга тушишини айтди.

Актриса саҳифасида савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири унга ҳозирда нималар билан бандлиги ва қачон фильмларда суратга тушиши ҳақида сўраган. Шаҳзода Матчонова эса ҳозирда ҳамма вақтини оиласига ажратганини, яхши таклиф тушсагина киноларга қайтишини айтган.

«Ҳозирда мен бутун вақтимни оиламга бағишлаганман. Шунингдек, ҳамиша қизимнинг олдида бўлишни хоҳлайман. Худо хоҳласа кинога қайтаман. Агар қизиқ таклифлар бўлса албатта», — дея жавоб берган Шаҳзода Матчонова.