Янгиликлар

Шаҳло Зоирова «Браво» жамоасидан четлаштирилдими?

Унинг ўрнига Наргиза Салмонова иштирок этмоқда

Шаҳло Зоирова «Браво» жамоасидан четлаштирилдими?

«Браво» жамоаси Қирғизистон, Россия ва Қозоғистон давлатларида концерт дастурларини намойиш этмоқда. Лекин мазкур концертларда Шаҳло Зоирова иштирок этмаяпти.

Маълум бўлишича, Шаҳло Зоированинг тўй хизматлари кўплиги боис унинг ўрнига актриса Наргиза Салмонова жамоага қабул қилинган. «Браво» кулги жамоасининг концерт ташкилотчиси Абдулазиз Хўжамуродовнинг сўзларига кўра, актриса жамоанинг куз ойида берадиган концерт дастурида ҳам иштирок этади.

«Май ойидаги гастроль сафарлари бўйича апрель ойининг сўнгги кунларида аниқ тўхтамга келдик. Шаҳло Зоированинг тўй хизматларини эса одамлар бир неча ой аввал банд қилиб қўйишади. Аслида Шаҳло опам хориждаги концертларга боришни истаганди, аммо шунча тўй эгаларига вазиятни тушунтириш, уларни рози қилиш осон эмас. Кейин хорижликлардан аввал ҳамюртларимизнинг хизматларини қилиш керак, деган тўхтамга келдик. Вазият шуни тақозо қилгани учун Шаҳло Зоирова Тошкентда қолди. Унинг ўрнига Наргиза Салмонова қабул қилинди», — дейди Абдулазиз Хўжамуродов.