Янгиликлар

Шаҳло Аҳмедова ҳомиладорлиги ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди — фото

Хонанданинг саҳифасига жойлаган суратлари сабаб шундай миш-мишлар тарқаганди

Шаҳло Аҳмедова ҳомиладорлиги ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди — фото

Хонанда Шаҳло Аҳмедова Instagram саҳифасида ҳомиладорлиги ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.

У аввалроқ қора кўйлакда тушган суратларини эълон қилган. Уларда хонанданинг анча вазн олганини кўриш мумкин. Шаҳло Аҳмедованинг кузатувчилари расмлар остидаги изоҳларда унинг ҳомиладор эканини тахмин қилган. Баъзилар эса буни рад этган. Шаҳло Аҳмедованинг мухлисларидан бири уни анчадан бери кузатиб келиши ва вазни ортганини таъкидлаган. Бироқ хонанданинг ўзи бу каби тахминларга ойдинлик киритмаганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shahlo 🐼 (@shahloahmedova)

У шу пайтгача бу каби гап-сўзларга муносабат билдирмаганди бироқ Шаҳло Аҳмедова 14 июнь куни илк бор миш-мишларга жавоб қайтарди. У панданинг кўзини катта очиб қараб турган расмини саҳифасига жойлаб, қуйидаги изоҳ қолдирган.

«Қачoнки, ҳомиладор эканлигимни ҳақида ёзишганда», — деб ёзади хонанда.