Янгиликлар

Озода Нурсаидованинг концертида полга ёғ сепиб кетилгани аниқланди — видео

Бу ҳақда хонанда гапириб берди

Озода Нурсаидованинг концертида полга ёғ сепиб кетилгани аниқланди — видео

Хонанда Озода Нурсаидованинг консерт дастурида полга ёғ сепиб кетилгани маълум бўлди.

Бу ҳақда у ўз саҳифасида маълум қилди. Озода Нурсаидованинг таъкидлашича, бу каби ҳолатлар унда кўп кузатилган. Шу сабабли ҳам бундай ишларга ўрганиб кетганини қайд этди. Шунингдек, уни қўллаётган мухлисларига миннатдорлик билдирди.

«Ассалому алайкум, мухлислар. Бугун яна Халқлар дўстлиги санъат саройидамиз. Аллоҳга шукр ҳаммаси зўр ўтяпти. Сизга ёққанидан жуда хурсандман. Албатта бир нима саргузаштлар ҳам бўлиб турибди, ўрганиб кетганман, менда ҳар доим шундай ишлар кузатилади. Касаллик бу. Энг муҳими сизнинг меҳрингиз, қолгани ҳеч нарса эмас. Қўллаганингиз учун катта раҳмат», — дейди хонанда.