Янгиликлар

Озода Нурсаидова тўйда куйлаётган вақтда адашиб кетди — видео

Хонанда «Сен бўлмасанг бошқаси» қўшиғида янглишган

Озода Нурсаидова тўйда куйлаётган вақтда адашиб кетди — видео

Хонанда Озода Нурсаидова тўй хизматларидан бирида куйлаётган вақтда адашиб кетди.

У Instagram саҳифасига тўй хизматида қўшиқ айтаётган пайтидан видео жойлаган. Шунда хонанда «Сен бўлмасанг бошқаси» таронасини куйлаётган бўлган. Қўшиқнинг мусиқаси чалинаётган вақтда Озода Нурсаидова унинг сўзларини айтиб юборишига оз қолган. Кейин у созандаларига қараб кулган ва «Сен бўлмасанг бошқаси»ни айтишни давом эттирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озода Нурсаидованинг концертида кутилмаган ҳодиса содир бўлганди. Озода Нурсаидова 9-16 май кунлари «Халқлар дўстлиги» санъат саройида концерт бермоқда. Унинг бир қанча мухлислари концерт тугагандан кейин ҳам санъат саройини тарк этмаган. Озода Нурсаидова уларнинг олдига чиққан. Мухлислар орасидаги аёллардан бири «Ҳеч бўлмаса сен ҳурмат қилган», дея бақирган.

Шунингдек, хонанданинг концертида полга ёғ сепиб кетилгани аниқланганди. Бу ҳақда у ўз саҳифасида маълум қилди. Озода Нурсаидованинг таъкидлашича, бу каби ҳолатлар унда кўп кузатилган. Шу сабабли ҳам бундай ишларга ўрганиб кетганини қайд этди. Шунингдек, уни қўллаётган мухлисларига миннатдорлик билдирди.

«Ассалому алайкум, мухлислар. Бугун яна Халқлар дўстлиги санъат саройидамиз. Аллоҳга шукр ҳаммаси зўр ўтяпти. Сизга ёққанидан жуда хурсандман. Албатта бир нима саргузаштлар ҳам бўлиб турибди, ўрганиб кетганман, менда ҳар доим шундай ишлар кузатилади. Касаллик бу. Энг муҳими сизнинг меҳрингиз, қолгани ҳеч нарса эмас. Қўллаганингиз учун катта раҳмат», — дейди хонанда.